понедельник, 24 сентября 2018 г.

ҚУТЛУҒ БЎЛСИН ОДИМИНГ ХАЛҚИМ!
         Маълумки, ютуқ ва муваффаққият ўз ўзидан бўлмайди. Унинг замирида меҳнат, изланувчанлик ва катта маҳорат ётади. Агар буни давлат ва жамият мисолида талқин этадиган бўлсак, Ўзбекистон Давлати ҳам мустақилликни яъни давлат миллат эркини осонлик билан қўлга киритгани йўқ. Мустабид тузум исканжасидан ситилиб чиқиш йўлида озмунча захмат чекмадими дейсиз?


Миллий мустақиллик халқимиз томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунаси бўлди десак муболаға бўлмайди. Истиқлолга эришган дастлабки кунларимизданоқ, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш, мамлакат тинчлигини сақлаш йўлида изчил ислоҳотлар ўтказиб келинди. Бугунги ижобий ўзгаришлар, бунёдкорлик наинки соҳа ва тармоқлардаги самарали натижалар мамлакатимизни дунёга танитаяпти. Буни бугун юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси ўлароқ дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатлари билан ўрнатилаётган дипломатик алоқалар мисолида ҳам айтиш мумкин. Барча соҳаларда улар билан ҳамкорлик ришталари боғланмоқда. Олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат замирида миллатнинг эртанги порлоқ ва нурли манзиллари ўз ифодасини топган. Ўз эркинг ва озодлигингга нима етсин? Албатта бу ютуқлар юқорида таъкидлаганимиздек ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Тўсиқ ва зиддиятларга, қарама-қаршиликларни мардонавор енгиб ўтган халқимиз ана шундай фаровонликга эришди. Бугун шу тинч ва осуда ҳаётимизни кўролмайдиганлар ҳам афсуски, йўқ эмас. Осойишталигимизга раҳна солиш илинжида ғараз мақсад ва режаларни амалга оширишга интилаётган ёт кимсалар, таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, давлатлар ҳам йўқ эмас. Бундай ёвуз ниятли кимсалар фитнасидан ҳар доим ҳар дақиқа огоҳ бўлиб яшашликни даврнинг ўзи тақозо этаётир.
     Дунёда вужудга келаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳарбий–сиёсий вазиятлар минтақадаги тинчлик ва барқарорликга ва унинг тараққиётига нисбатан таҳдидларнинг кучайиши тенденцияси тобора ортиб бормоқда. Техника асрининг мисли кўрилмаган имкониятларидан устомонлик билан фойдаланишга интилаётган манфур кимсалар инсоният тинчлигини бузишга жон-жаҳти билан уринияпти. Бунинг учун нишондаги мамлакат атрофида мақбул информацион вазиятни қарор топтириш орқали мамлакат халқининг онгини ёлғон ахборот ёлғон даъватлар билан заҳарланишнинг ўзи кифоя. Халқ ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган бундай қора ниятли кимсаларнинг тажовузларидан ҳар лаҳза огоҳ бўлмоғимиз лозим.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...