понедельник, 24 сентября 2018 г.

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК ХАЛҚИМ!
Мана мамлакатимиз халқи мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёналарини кенг нишонлади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ва давом эттирилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаламоқда. Жамият хаётидаги демократик ўзгаришлар йўлидаги юритилаётган одилона ички ва ташқи сиёсат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолатлари, ижтимоий – сиёсий ҳаётни эркинлаштириш, танлаб олган йўлимиздан дадил одимлашимиз ютуқларимиз омили бўлмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртбошимиз раҳнамолигида давлатимизда ташқи сиёсатда ошкоралик, очиқлик тамойилларига риоя этган ҳолда мафкуравий диний ва бошқа қарашлардан қатъий назар жаҳоннинг барча тинчликсевар мамлакатлари билан икки томонлама тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйди. Мамлакатимиздаги демократик ислоҳотлар негизида инсон омили, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари доимо устувор бўлиб келаётгани фуқароларимизнинг тинч ва тотув, осойишта турмуш кечиришлари, меҳнат қилишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб берилгани тараққиётимизда муҳим омил бўлмоқда. Бугун мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳар бир жабҳасида бунёдкорлик, яратиш, яшнатиш, ободлик завқи ўзгача. Ана шундай кезларга Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликнинг нечоғлик қадрли эканлигини дилдан ҳис қиламиз. Ўзбекистон халқи доимо тинчлик тарафдори бўлиб келган ва дунёнинг нуфузли минбарларидан туриб, турли хил низоларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қатор эътиборга молик ташаббусларни илгари сурган. Ана шу тинчликсевар сиёсат бундан буён ҳам изчил давом этаверади.
С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...