понедельник, 1 октября 2018 г.

КНАУФ компаниясининг ижтимоий масъулият стандарти
Бухоро шаҳридан «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ЧЭК заводига олиб борувчи Қоровулбозор йўли бўйлаб ҳар жойда ётган пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, синган шиша ва бошқа маиший чиқиндиларга кўзингиз тушган, албатта. КНАУФ компанияси вазиятни ўзгартиришга қарор қилиб, йўлнинг заводга туташ қисмида функционал чиқинди контейнерларини ўрнатди.


2018 йилнинг 28-29 сентябрь кунлари КНАУФ компанияси Бухоро вилоятида чиқинди учун мўлжалланган контейнерларни ўрнатиш бўйича экологик акция ўтказди. Антуан де Сент-Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” асаридаги машҳур ибора ушбу тадбир шиорига айланди: “Эрталаб турдинг, ювиндинг, ўзингни тартибга келтирдингми – сайёрангни ҳам дарров тартибга сол”.
Контейнерлар дизайни шу ернинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган. Конструкциялар бетон пойдеворга мустаҳкам маҳкамланган бўлиб, бу уларнинг максимал турғунлигини таъминлайди. Контейнерларнинг ичидаги чиқиндиларни фақат хизматлари КНАУФ компанияси томонидан тўланадиган чиқиндиларни олиб чиқиш билан шуғулланувчи хизматгина олиши мумкин. Ҳар бир контейнер чиқиндилар ажратилган ҳолда, яъни маиший чиқинди алоҳида, пластик ва шиша алоҳида ҳамда макулатура алоҳида ташланадиган учта ёрқин рангдаги бўлмадан иборат.
Чиқиндиларни шу тарзда саралаш Ер сайёрасидаги экологик вазиятни яхшилашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Жамиятда фаровонлик ошиши билан истеъмол кўлами ҳам ортади, бу эса генерацияланадиган чиқиндилар миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Ташланган ва қайта ишланмаган чиқиндилар тупроқ, сув ва ўсимликларни заҳарлаган ҳолда катта ер майдонларини чиқиндихонага айлантиради. Материалларнинг кўпчилиги деярли парчаланмайди, ёқиб юборилганида эса ўзидан ҳавони заҳарлайдиган зарарли газларни ажратади. Чиқиндилар сараланганида улар тўпланиб қолмайди ва экологик вазиятни ёмонлаштирмайди. Бундан ташқари, қайта ишланадиган чиқиндилар мато, қоғоз ва шиша ишлаб чиқаришида қўлланади, бу ўз навбатида, табиий ресурсларни тежаш имконини беради.
Чиқинди контейнерларидан фойдаланиш жуда осон, шунчаки умумий қабул қилинган саралаш қоидаларига амал қилиш керак, холос:
Кўк рангли бўлмамакулатура, тоза қоғоз (картон, газета, журнал, дафтар, откриткалар) учун мўлжалланган. Қайта ишлаш учун материал қуруқ бўлиши жуда муҳим, шу боис озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ишлатилган идишларни (масалан, сут маҳсулотлари ва шарбатларнинг тетра-пак ўрамлари) ва бошқа ифлосланган қоғозларни бу бўлмага ташлаш мумкин эмас.
Яшил рангли бўлмапластик ва шиша идишларни, стаканлар, полиэтилен пакетлар, косметика воситаларининг идишлари ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бошқа ўрамларни утилизация қилиш учун мўлжалланган.
Зарғалдоқ рангли бўлма маиший чиқиндилар ва қайта ишланмайдиган бошқа чиқиндилар учун мўлжалланган.
«КНАУФ учун Ўзбекистон — бу сотиш бозори эмас, балки биз яшайдиган ва меҳнат қиладиган ҳақиқий уйдир. Замонавий технологиялар туфайли КНАУФ корхонаси ушбу минтақанинг экологик ҳолатига зарар етказмайди. Биз ҳар йили заводга туташ ҳудудда маҳаллий иқлимга мослаштирилган дарахтларни экамиз ҳамда «Жайрон» экомарказига моддий ёрдам кўрсатамиз. Контейнерларни ўрнатиш – атроф-муҳитни асрашни кўзда тутувчи яна бир муҳим ва керакли лойиҳадир. КНАУФ компанияси илгарилари ҳам корхонага алоқаси бўлмаган йўл атрофидаги ҳудудни тозалаш ишлари билан шуғулланган, бироқ ижобий ўзгаришлар фақат вақтинчалик самара берган, холос. Чиқинди контейнерларининг йўқлиги кўпчилик ҳайдовчилар, дашт ландшафтини ифлослантирган ҳолда, чиқиндини машина ойнасидан ташлаб юборишига олиб келарди. Бизнинг ташаббусимизни умумий келажагимизга лоқайд бўлмаган масъул хизматлар ва ишбилармонлар давом эттиришини истардик», — дейди Ўзбекистондаги КНАУФ корхонасининг бош директори Дмитрий Дерипалко.
Шу ўринда, контейнерлар хабардорлик ва хавфсизликни таъминлайдиган ёруғлик қайтарувчи наклейкалар билан жиҳозланганини айтиш жоиз. Ҳар бир конструкциягача бўлган 100 метр масофада йўл кўрсаткичи ўрнатилган.
Контейнерларни ўрнатишдан олдин навбатдаги шанбалик ўтказилди. Тадбир давомида КНАУФ ходимлари пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, тунука банкалар ва йўл бўйига ташланган бошқа чиқиндилардан иборат 30 қоп чиқиндини тўплади.

КНАУФ компанияси ҳақида:
КНАУФхалқаро компания бўлиб, оилавий бизнес тамойилларига асосан ташкил қилинган. У ўзининг глобал миқёсдаги фаолиятига қарамасдан ана шу қадриятларни сақлаб қола олди. Бугунги кунда КНАУФ халқаро гуруҳи қурилиш молларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. 1993 йили КНАУФ ўз инвестицион фаолиятини Россияда бошлади, кейинчалик Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузияда корхоналар сотиб олинди ва ташкил қилинди. Маркетинг фаолияти барча МДҲ давлатларини, Грузия ва Мўғилистонни ҳам қамраб олди. МДҲ давлатларидаги барча КНАУФ корхоналари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиб, бутун халқаро гуруҳ учун ягона бўлган ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланади ва олий сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқаради. Сифат стандартлари Германиядаги КНАУФ корхоналари учун ҳам, МДҲ давлатларидаги КНАУФ корхоналари учун ҳам ягона ҳисобланади.
Ўзбекистон, МДҲ мамлакатлари ва жаҳондаги КНАУФ гуруҳига кирувчи корхоналар ҳақидаги батафсил маълумотни www.knauf.uz, www.knauf.ru, www.knauf.comсайтларидан олишингиз мумкин.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...