среда, 3 октября 2018 г.

ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ –КОРРУПЦИЯ
Ҳалол меҳнат орқасидан ишлаб топилган даромад касби-коримизга ҳам оилангизга ҳам барака келтиради. Буни ҳаммамиз биламиз, тушунамиз. Бироқ буни тўғри англаб етсак-да, негадир қинғир – қийшиқ ишлар ортидан бойлик орттиришга ҳаракат қиламиз.
Азал-азалдан ота-боболаримиз харом луқмадан хазар қилишган. Бировнинг нарсасига тегиниш, ризқини ейишни гуноҳ санашган. Пешона тери эвазига топилган ҳалол пул рўғорга қут-барака олиб киришини ўзларининг китобларида ёзиб қолдиришган. Ҳамма замонларда ҳам порахўрлик, судхўрлик бировнинг ҳаққига хиёнат қилишдек иллатлар қоралаб келинган ва ўз вақтида унга қарши курашиб келинган ва ўз вақтида унга қарши курашиб келинган. Бу сингари қабиҳлик авж олган давлатларда ривожланиш тараққиёт бўлмаган. Халқнинг фаровонлик даражасига жиддий путур етган. Бугун ана шундай иллатларнинг замонавий кўриниши шубҳасиз “коррупция”дир. Мамлакат ва жамият ривожининг томирига болта урувчи бу қинғирлик Республикамизнинг айрим идора ва ташкилотларида мансабдор шахслар томонидан содир этилаётгани ачинарли ҳол албатта. Улар мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб ўз манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиб турли хил жиноятларга қўл уришаётганини бугун кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Эндиликда ана шундай ноқонуний ҳаракатлар хатти-харакатларга чек қўйиш мақсадида Президентимиз раҳнамолигида тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кескин чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борада қатор қонун ва қарорлар қабул қилинди. Порахўрликга ружу қўйган айрим шахсларга нисбатан қонунчилигимизда белгиланган жазолар тайинланмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, давлат мулкига мамлакатнинг эртанги тараққиётига, халқнинг фаровонлигига путур ва зиён етказадиган айрим нафси бузуқ, жиғилдони ўпқон кимсаларга жамиятимизда ўрин ҳам ҳуқуқ ҳам йўқ!
Зеро, коррупция – тараққиёт кушандаси.  

                                                                                                       С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...