ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУН ТАЯНЧИ
Бу
муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси инсон ўз фарзандининг бахту саодати, бахту
камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади. Ўз
зурриёдининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди.
Буюк
маърифатпарвар Абдулла Авлоний таъкидлаганидек “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё
мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деб бежизга
айтмаган. Гарчи бу сўзлар XX аср бошларида айтилган бўлса-да, миллат учун
қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда ҳам шунчалик муҳим ва
долзарб масаладир. Жисмонан бақувват, фикри соғлом, иймон – эътиқоди бутун,
билимли ва маънавияти юксак мард ва жасур ўғлонлар ҳамиша юрт корига яраган,
тараққиётига ҳисса қўшган. Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти ёшлардир.
Ана шу ўсиб – улғаётган эртанги кун эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрлик, улар
учун яратилаётган шарт ва шароитлар, имтиёзлардан ҳам кўриниб турибдики, бу
масала, ёшлар масаласи давлатнинг устувор масаласи сифатида қаралмоқда.
Эндиликда,
бу имкониятлардан оқилона фойдаланаётган йигит-қизларимиз ўз билим ва
истеъдодларини намоён қилишиб, жаҳон мамлакатларидаги тенгқурлари билан
теппа-тенг куч синашмоқда. Бугун наинки соҳани олманг, ёшлар иштироки баланд.
Нуфузли танловларда, фан олимпиадаларида спорт мусобақаларида барча-барчасида
муваффққиятли иштирок этишиб муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда. Бу эса
мустақил Ўзбекистон давлатининг жаҳон
ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
С. Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий