среда, 3 октября 2018 г.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ

Диний экстремизм инсон тафаккурига тажовуз бўлиб, авлодлар келажагини мисли кўрилмаган даражадаги фожеаларга махкум этишдир. Бу бало-ю офат ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва ХХI асрга келиб ўзининг янада салбий қиёфасини намоён этаётгани ҳаммага маълум.

Бугун бу иллат дунё аҳолисини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бирига айланди. Мафкурамизга ва маънавиятимизга зид бўлган бундай ёт унсурлар дин ва миллат танламайди. Унинг кўринишларини барча динларга мансуб халқлар ҳаётида ҳам учратиш мумкин. Диний экстремизм динни ниқоб қилиб олиб, зўравонлик эсосида конституциявий тузумга тажовуз қилишга, уни ўзгартиришга урунувчи жиноий ҳатти-харакатдир. Илғор мамлакатлар томонидан қўпорувчиликни, бузғунчиликни кўзлаб, мамлакатлар ўртасида ўзаро низо чиқаришни, турли фитна ва бузғунчи ғояларни илгари суриб, халқларнинг тинчлигини бузишга интилаётган ҳар хил диний экстремистик кучлар ва террористик оқимлар фаолияти бунга мисол бўла олади. Уларнинг мақсади ёшларнинг онгини заҳарлашга, ўзлари олға сураётган бузғунчи ғоялар ортида эргаштиришга қаратилган. Буни халқаро интернет тизимидан тарқатилаётган турли хил миш-мишли маълумотлардан ҳам билиш мумкин. Бу ғаразли иллат бугунда Европа ва мусулмон давлатларида авж олмоқда. Бу таҳдидларга ёшларимиз ҳам чув тушиб қолаётгани ҳам бор гап. Бундай ёшларимиз асосан чет элларга ишлаш учун бориб, ғараз ниятли кимсаларнинг ҳийла ва макрига, алдовларига ишониб, уларнинг тузоғига илиниб қолмоқда. Бундан устамонлик билан фойдаланган манфур кимсалар уларни қабиҳ ишлар қилишга ундамоқда. Шундан келиб чиқиб, фарзандларимизни миллий ва умумжаҳон қадриятлари руҳида, уйғун камол топтириш, аждодларимизнинг миллий ва маънавий меросларини асраб-авайлаш уни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга муносиб ворис қилиб тарбиялаш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир. 
С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...