среда, 3 октября 2018 г.

НИҚОБ ОСТИДАГИ НАЙРАНГЛАР
         Бизга маълумки, диний ва дунёвий илмларда ҳам Ислом дини ҳақида улуғ сифатлар берилган. Эътирофлар шундан далолатки, Ислом дини ҳеч қачон одамларни ёмонлик ва ёвузликка чорламаганю аксинча, покизаликка эзгу ишлар хайрли ва савобли амаллар қилишга чорлаган. Иймон-эътиқодли қалб қўри ҳамиша эзгуликка ошифта бўлиши тақурол сифатида фойдаланиб, ўзининг ғараз мақсадларини амалга оширишга чоғланаётган айрим манқурт кимсалар ислом дини шаънига доғ тушираяпти.
Динни ниқоб қилиб, турли ёлғонлар бўхронлар тарқатаётганъкидланган. Бироқ бугунда ана шу динимиздан қурол сифатида фойдаланиб, ўзининг ғараз мақсадларини амалга оширишга чоғланаётган айрим манқурт кимсалар ислом дини шаънига доғ тушираяпти. Динни ниқоб қилиб, турли ёлғонлар бўхронлар тарқатаётган кимсалар экстремистик ва террорстик оқим аъзоларидир. Асл нияти халқлар ўртасида эзгулик уруғини сочиш эмас, бузғунчилик қўпорувчилик ёвузлик тарқатишдан иборат. Эндиликда ўзининг ёт ғоялари билан дунё халқларига таҳдид солаётган экстремистик ва террористик оқим вакилларининг найранглари халқлар ўртасида ўзаро низо чиқариш, тинч аҳолига қўрқув солишдан иборат. Бу кимсалар ниятларини амалга ошириш йўлида ҳеч нарсадан тап тортишмаяпти. Айниқса, ёшлар ва аёллардан фойдаланиб, уларни осонлик билан ўз тузоғига илинтирмоқда. Оқибатда, ёлғон ваъдаларга бойлик ва пулга ишонган эркак ва аёллар осонгина ўлжага айланишмоқда. Бундай йигит-қизларнинг дунёқараши , маънавий олами бўш, ким нима деса тез ишонувчан, мустақил фикрга эга эмас. Охир оқибатда боши берк кўчага кириб қолган бундай ҳамюртларимиз аросатда қолишмоқда. Қилган ишидан пушаймон бўлиб, эл-юрт олдида иснодга қолишмоқда. Мамлакатимизда бу иллатга қарши яъни экстремизм ва терроризм балосига кескин курашиш борасида ҳукуматимиз томонидан қатор қонун ва қарорлар, дастурлар қабул қилинган бўлиб, кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Республикамиз вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқларида кенг жамоатчилик ўртасида тадбирлар, учрашувлар ташкил этилиб, тегишли мутасадди ташкилот ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан маҳалла фаоллари ҳамкорлигида изчил ишлар олиб борилиб, ҳамюртларимизга тушунчалар берилмоқда. Бу иллат нақадар хавфли эканлиги, инсонни тубанлик сари етаклаши ҳақида атрофлича фикр юритилмоқда. Мазкур жиноятчилик тўғрисидаги фильм ва роликлар тадбир иштирокчиларига намойиш этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса ҳар бир фуқаро бундан тегишли хулоса чиқариши, ёт ғоялар таъсирига берилмаслиги лозимлиги уқтирилмоқда. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини оқим найрангларидан ҳимоялаб Она Ватанга, аждодларга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялашдан иборат.     
С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...