среда, 3 октября 2018 г.

ДАВР ТАЛАБИ!
Дунёда рўй бераётган мураккаб вазиятларни кузатар эканмиз, диний экстремизм, фундаментализм, халқаро терроризм, гиёҳвандлик ва одам савдоси, ахборот хуружи каби ғайриинсоний ғоялар халқаро ҳамжамиятни жиддий ташвишга солаётганига гувоҳ бўламиз. Энг ёмони, бундай таҳдид ва тажовуз ортида турган кучлар ўз хатти – харакатларини ялтироқ ғоялар ниқобига ўраб олган.

Дунё ободлигини кўра олмайдиган бундай манфур кимсаларнинг мақсад муддаоси қай бир давлатда бўлмасин хукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни, жамиятдаги бунёдкорлик муҳитини бузиш, тобора ривожланишга интилаётган давлатларни пароканда қилиш, тўғри йўлидан чалғитиш, жирканч ғояларни илгари суришга қаратилган. Бугун дунёнинг баъзи бир мамлакатлари диний экстремизм, терроризм каби бало-қазолардан қанчалик азият чекаётганини барчамиз кўриб билиб турибмиз. Бу аянчли ҳол беқарорлик ҳукм сураётган давлатлар тараққиётига ғов бўлмоқда. Манқурт кимсалар давлатнинг эртанги келажаги бўлган ёшларни хийла-найранглар билан турли алдовлар билан йўлдан уришга интилишмоқда. Ёлғон ваъдалар эвазига ўз тузоғига илинтиришмоқда. Шундай экан, бундай кимсалар қарамоғига илинмаслик учун бугунги ёшларимиз ақл-заковатли, мустақил фикрга эга бўлмоғи лозим. Ёт ғоялар таъсирига берилмаслиги керак. Шундагина ёт ғоялар таъсирига, турли алдов ва даъватларга эргашмайди. Ўзи танлаган тўғри йўлдан собитқадамлик билан дадил одимлайди. Шундай экан огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш давр тақозосидир. 
С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...