среда, 3 октября 2018 г.

БОЙЛИК ОРТИДАГИ ХУНРЕЗЛИК
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жиноятга жазо муқарра эканлиги аниқ равшан ёзиб қўйилибди. Бироқ буни билсак-да, англаб етсакда кўра-била туриб жиноятга қўл урамиз. Қонун олдида жавоб бериш вақти келганда эса афсус надомат чекамиз.
Сариосиёлик Гўзал Муродова ҳам қонун барчага баробар эканлигини яхши билади. Аммо қонунга хилоф иш юритиб жиноят содир этганлигини қандай тушунмоқ керак? Дубай шаҳрига серқатнов бўлиб қолгани ҳам кўпчилик маҳалладошларида шубҳа уйғотгани рост. Лекин сўраганларга савдо-сотиқ қилаяпман. Мол олиб келиб Денов, Сариосиё бозорларидаги харидорларга топшираяпман дейишида аслида жон бор. Бир йилдан буён савдо билан шуғулланиб келади. Юриш-туришида ҳам анча ўзгариш сезиш мумкин. Бўйни тўла тилла тақинчоқ. Тўй-ю, томошаларда аёлларга чап бермайди. Дубай ундоқ, дубай бундоқ гўзал шаҳар, иш кўп, пул катта дея ҳамсуҳбатларини лол қолдиради. Ёш қизлар ва жувонлар унинг гапидан роҳатланиб қанийди биз ҳам борсак ишлаб келсак деган фикрларни ҳам билдиришади. Ўзига маҳлиё қилаётган Гўзал Муродова ўзининг сухбатидан ўзи хурсанд бўлиб маҳалладош қизларни янада қизиқтиради. Келгуси марта Лобар, Зебо, Гулбаҳорни Дубайга олиб кетишга ваъда берди. Керакли хужжатларни тўғрилашни айтди. Бу борада Гўзал ўзининг қабиҳ режасини амалга ошириш учун Дубайга лип этиб учиб кетди. Дубайлик таниши Анорей хоним билан келишиб, бу сафар учта чиройли қизларни олиб келишини таъкидлади. Улар учун келишилган нархни ҳам белгилаб олишди. Ваъда-ваъда деди Гўзал. Қизларни олиб келгунимга қадар пулларни тайёрлаб қўйинг Анорей Хоним деди. Йигирма кун Дубайда бўлган Гўзал ўзи режалаштирган ишларни пишиқ пухта ҳал қилиб, Ўзбекистонга учди. Гўзал келгунга қадар қизлар елиб-югуриб барча хужатларни тайёрлаб қўйишди. Гўзал Тошкентга келгач, қизларни телефон орқали Пойтахтга чақирди. Улар етиб келганч, аэропортга келиб чипта олишди.
Самолётга чиқиш олдидан Гўзал Муродова ва унинг шериклари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан текширилиб, Гўзал Муродованинг кирдикорлари фош бўлди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ қизлар ўз ҳамқишлоғи томонидан Дубайдаги фохишахоналарнинг бирига катта пул эвазига сотиб юборилиши режалаштирилаётган эди. Суднинг қора курсисида Гўзал барча айбларини тан олди. бегуноҳ қизларни алдов йўли билан Дубайга иш топиб бераман деб алдаб олиб бораётгани холислар иштирокида тасдиғини топди. Гўзал муродовага эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли модда ва бандларига кўра жазо тайинланди.
Лобар, Зебо, Гулбаҳорлар эса уйларига қайтарилди. Ўз маҳалладошини сотиб бойлик излаган Гўзал Муродова эса умрининг қолган қисмини панжара ортида ўтказишга маҳкум этилди.            

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...