среда, 3 октября 2018 г.

ЁШ АВЛОД ТАҚДИРИ – ВАТАН ТАҚДИРИ!
Маълумки, ҳар бир давлатнинг эртанги таянчи бу – ёшлардир. Улар қанчалик мустаҳкам ва бақувват бўлиб камол топса, давлат ҳам шунчалик тараққиёт сари юз тутади. Шундай экан, ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларга муносиб ўғил – қизлар қилиб тарбиялаш ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан биридир. Олинган статистик маълумотларга кўра дунёда 18-24 ёшгача йигит қизлар 1 млрд 800 млн ташкил этади.

Мамлакатимизда эса 10 миллиондан ортиқ ёшлар бор. Келажагимиз ворислари бўлган бу ёшларни интелектуал салоҳиятли, зукко билимли қилиб улғайтириш эртага ўз самарасини бериши шубҳасиз. Шундай экан, яна бир жиҳатга алоҳида эътиоб қаратмоғимиз лозим. Ҳали онги ва дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларимиз онгида бўшлиқ бўлмаслигини, турли бегона ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишимиз даркор. Уларга тўғри йўлни кўрсатиб, Ватанга содиқ хизмат қиладиган мард жасур ўғлонлар қилиб таълим-тарбия бермоғимиз керак. Қалбини маънавий туйғулар, миллий фазилатлар билан тўйинтириш зарур. Ана шу ҳислатларга эга бўлган халқимиз азал-азалдан фарзандлар тақдирига бепарво бўлмаган. Уларнинг келажагини бахтини ўйлаб, фаровонлигини таъминлаш йўлида бор кучини сафарбар этган. Бу эса Ватан туйғуси оилавий меҳрдан бошланишидан далолатдир. Оилавий муносабатлар қанчалик тўғри йўлга қўйилса, унинг мустаҳкамлиги ҳам шунчалик бақувват бўлади. Шундай экан, ўсиб келаётган ёш авлод тақдири бу ватан тақдиридир.
С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...