среда, 3 октября 2018 г.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ
Маълумки, ҳар қандай давлатнинг ривожига, тараққиётига коррупция деган иллат хавф-хатар солиши шубҳасиз. Адолатсизликка, тенгсизликка кенг йўл очадиган бу қабиҳ иллат мамлакатни парокандалик сари етаклайди. Энг ёмони халқ ишончини йўқотиш баробарида, келажакга бўлган умидни пучга чиқаради. Натижада одамларнинг давлатга бўлган ишончи сусаяди. Бугунда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан коррупцияга қарши кескин курашиш борасида устувор масалалар белгилаб берилган.

Жумладан, 2017 йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам бу иллатга қарши курашишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Давлат тизимини шакллантириш борасида ҳам кенг қамровли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, у ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Бироқ орамизда шундай кимсалар борки, улар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тескари иш тутишга уринишади, гўёки “ўзимдан бошқа ҳеч ким билмайди” қабилида фаолият юритишга интилишади. Шахсий манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиб порахўрлик, таъмагирлик орқасидан бойлик орттириш илинжида бўлишади. Ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилиб охир оқибат жиноят ботқоғига ботиб қолишади. Олинган статистик маълумотларга қараганда, жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 867 та мансабдор шахсларга нисбатан жиноий қўзғатилган. Бу рақамлар таажжубли ва аянчли. Бироқ жиноятга жазо муқаррар.
Қомусимиздаги қонун ва моддалар барча учун бирдек хизмат қилади. Шундай экан, ҳар биримиз ўз ишимизни ситқидилдан бажариб, ҳалол меҳнат ва тафаккуримиз билан юртимизнинг, халқимизнинг эртанги тараққиётига муносиб хисса қўшайлик. Шундагина халқимиз ва ҳукуматимиз олдида ўз инсонийлик бурчимизни бажарган бўламиз.
                                                                                                       С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...