ЎЙЛАБ ҚИЛИНГАН ИШ ХАЙРЛИДИР
Бу
ҳаётда ҳар бир инсон яхши яшашга интилади. Орзу-умидлари рўёбга чиқиши йўлида
тер тўкиб меҳнат қилади. Буроқ шу илинж йўлида бойлик тўплайман, мўмай даромад
топаман деб олис юртларга сафарга отланган ҳамюртларимиз ҳам афсуски орамизда
йўқ эмас.
Ангорлик
Вали Муродов ҳам бир олам орзу-ният билан Туркия давлатига ишлаш учун борган
эди. Дастлабки 6 ойда ишлари кўнгилдагидек бўлди. Истанбулдаги, шахсий
фирмаларнинг бирига ишга жойлашди. Кийим – кечак тикадиган мазкур цехда
кийимларни тахлар, дазмол қилиб сотувга чиқаришга тайёрлар эди. Цех ер тўлада
жойлашгани боис доимий зах хиди анқир, намлик даражаси юқори. Аксига олиб
ётоқхона ҳам ўша цех ёнида жойлашган. Намгарчилик юқори бўлгани боис Валининг
буюраги ҳам тез-тез безовта қилар, начора ишлаш керак... Ҳеч ким ётқизиб маош
тўламайди. Фирма раҳбарига соғлом, оёқ-қўли чаққон ишчи керак. Цехдан қувилган
Вали энди бошқа жойдан иш қидириш керак. Аммо қани ўша иш? Бир ойча иш қидириб
сарсон бўлди. Охири бир таниши орқали маҳаллий бойларнинг бирининг молларини
боқиш учун чўпон бўлиб ишга жойлашди. Эрта саҳардан туриб 200 га яқин майда
молларни адирлик бўйлаб боқиб кетар, кеч қоронғи яна уларни оғилга олиб кирар
эди. Ойлик маоши эса кам, атиги 200 АҚШ доллари миқдорида. Ижара пули ва
еб-ичишни ҳисобга олганда арзимас пул қўлига тегади. Қишлоққа уйига пул
жўнатмай қўйганига ҳам қарийб 3 ойдан ошди. Устига-устак АҚШ доллари қиймати
ҳам ошиб кетди. Энди эса уйга қайтай деса пули етмайди. Қолаверса
авиакассаларда ҳам чипта қолмаган. Маълумотлар қараганда, декабр ойининг
охирларида чипта бўлар экан. Чўпон таёғини ўйнатиб бош қашилаётган Вали Муродов
самолётига чипта олиш учун маблағ йиғиш билан овора. Шунга айтсалар керакда
“Ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тошу-тарозу” деб. Бинойидек ишини ташлаб,
хорижга иш қидириб кетган Вали энди уйга қандай қайтиш илинжида. Шунинг учун
“етти ўлчаб бир кесмоқ” лозим.
С. Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий