среда, 3 октября 2018 г.


НОКАС НАЙРАНГИГА УЧМАГИН ЗИНҲОР!
Кўҳна дунё яралибдики, тинч осуда ҳаётни кўролмайдиган унга турли хил баҳона ва важлар таъзиқлар ўтказиш, ҳукмронлик қилишга интилиш каби иллатлар доимо бўлиб келган. Бу каби иллатлар кўриниши техника асри дея эътироф этилаётган ХХI асрга келиб янада кучайди. Энди илгаридек қурол аслаҳалар ёрдамида эмас, илғор технологияларнинг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда таҳдид қилишга уринмоқда.
Инсон онгу-шуурини полигонга айлантириш техниканинг бир лаҳзалик имкониятлари орқали амалга оширилмоқда. Интернет сайтлари, турли хил усуллар бугун ёшлар онгини заҳарлаётгани айни ҳақиқат. Бузғунчи ғояларни илгари сураётган кимсалар маънавий бўшлиқни ёт ғоялар билан тўлдиришга уринишмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлод психологиясини бўлмағур ёлғон ваъдаларга тўлдириб, уларни ўзлари ортидан эргаштиришга интилишаяпти. Нотинч дунёнинг бундай нокас кимсалари кун сайин ўйлаб топаётган турли машмашаларига ўзимизнинг ор-номусимиз, мардлигимиз билан собит туриб билим ва зехнимизни ишга солган ҳолда иш юритмоғимиз лозим. Бугун оммавий ахборот воситаларида айтилаётган, матбуот нашрларида чоп этилаётган долзарб мавзулар дунё минтақаларида содир бўлаётган турфа хил ҳодиса ва воқеаларни қонли тўқнашувлар тафсилоти, ўзаро низо ва урушлар ҳақида таништириб келмоқда. Бу каби мавзулар ҳар биримизни огоҳликка, хушёрликка чорлайди. Европадаги айрим давлардаги сув тошқинлари, тўфон ва зилзилалар яна қайсидир давлатлардаги ўзаро ички ва ташқи можаролар булар ҳаммаси инсониятни ларзага келтираётган ташвишланарли ҳолатлар албатта. Шу боси дунё саҳнасида рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга теранроқ кўз билан боқиб, огоҳ бўлиб яшашлик ҳар қандай бало-қазолардан тўсиқ бўлади. Айниқса, эртамизнинг эгалари ва таянчлари бўлмиш ёш авлод вакилларини ёлғон ваъдалар ва бўҳтонлар гирдобидан асрамоғимиз ҳимоя қилмоғимиз лозим. 

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...