среда, 3 октября 2018 г.

ЛОҚАЙДЛИК ТУБАНЛИК САРИ ЕТАКЛАЙДИ
         Тан олиб айтиш керакка, ҳозирги кунда кўпчилик давлатларда, фалончи аёл маҳалладоши фалончи аёлни чет элга ишга олиб бориб сотиб юборибди, ёхуд Эшмат Тошматни хорижда кимгадир сотиб пулини еб юрибди деган гаплар тез-тез қулоққа чалинадиган бўлиб қолди.

         Кимдир бу гапларни эшитиб ҳайратдан ёқа ушласа, яна кимдир бепарвогина эшитиб ўтиради. Аллакимдир бу воқеани эшитмаганга олиб сухбат мавзусини бошқа томонга буради. Менга нима деган ўё хаёлга боради. Ҳаммаси мана шу лоқайдлик ва бепарволигимиз боис содир бўлишини эса ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ахир ўша аёл ёки эркак бизнинг ҳамюртимиз маҳалладошимиз-ку.
         Бугун тобора авж олиб бораётган трансмиллий уюшган жиноятчилик тури ҳисобланган “одам савдоси” деб аталмиш жирканч иллат обгор оммани ташвишга солаяпти. Наҳотки, бойлик учун инсон қадр-қимматини оёқ ости қилишга уринган маҳалладошимизга лоқайд бўлсак? Ўзга юртларга бориб, бойиб кетаман данғиллама иморат қураман деган ният билан бориб ўз қишлоқдоши томонидан хўрланган, одам савдоси қурбонига айланган одамнинг тақдирига бефарқ бўлсак? Очиғини айтганда маҳаллада бирга яшасакда ён қўшнимизнинг нима билан шуғулланаётгани, уйига ким келиб кетяпти, нима иш билан банд эканига эътибор ҳам бермаймиз. Сен менга тегма қабилида иш юритамиз.бир кун келиб ўша ён қўшнимиз хоин ёки жиноятчи эканидан хабар топганингизда хайратга тушасиз. Наҳотки, дея ўйланиб қоласиз. Шундай экан, лоқайдлик ва бепарволик инсонни тубанлик сари етаклайди. бугун узоқ йиллардан буён хорижий давлатларга ишга кетган маҳалладошимиз билан шуғулланаяпти, қизиқмаймиз ҳам. Бир кун келиб унинг кирдикорларидан бохабар бўлганимизда қўшни сифатида ўзимизни айбдор ҳис этамиз.
         Бугунги тезкор замон теварок-атрофимиздаги воқеа ва ҳодисаларга теранроқ назар солишга ундамоқда. Бир болага етти маҳалла ота-она деганларидек маҳаллаларимиз тинчлиги, фарзандларимизнинг келажак тақдирига бефарқ бўлмайлик.
         Зеро, лоқайдлик бор жойда ёмонлик илдиз отади.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...