вторник, 16 октября 2018 г.

Дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга интилади.

Маънавий тахдид, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан рухий дунёсини издан чиқаришни кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуруждир. Хусусан, ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатлари, бир томондан, Fарбдаги «оммавий маданият» балосига, иккинчи томондан эса, ислом динига зид радикал диний экстремистик мафкура хуружига дуч келмокда.
Исломий шиорлар остида сиёсий хокимиятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга интилмоқда. Мазкур кучлар террорчилик харакатларини амалга ошириб, бегунох фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлмокда.
Ақидапараст кучлар террорчилик билан халқ ичида қўркув уйғотиш ва хукуматга тазйик ўтказиш, қўпорувчилик билан иқтисодиётни издан чиқариш, экстремистик мазмундаги адабиёт, видео, аудиотасма ва дискларни тарқатиш, яширин гурухлар фаолиятини йўлга қўйиш, «хужраларда» ёшларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш каби усуллардан кенг фойдаланишмокда.

Республикамизда ёшларни илм-маърифатли, турли сохаларда етук мутахассис, жисмонан баркамол инсон бўлиб етишишга кенг шароитлар яратиб берилган. Мазкур имкониятлардан тўла-тўкис фойдаланиш, жамият ва давлат учун фидокор шахс бўлиш хар бир ёшнинг бурчидир. Бунинг учун эса, улар аввало, дунёвий ва касб фанларини чуқур ўзлаштириш, шунингдек, ўзбек халқининг меҳнатсеварлик, оилани муқаддас билиш, инсонларга мехрибонлик, дўстларга садоқат, ватанпарварлик каби тарихан эъзозлаб келинаётган қадриятларини ўзида шакллантириши талаб этилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...