вторник, 16 октября 2018 г.

ЧЕГАРА ҚАЛҚОНЛАРИ
 
Ватан чегараларини қўриқлаш барча замонларда ҳам масъулиятли, машаққатли ва шарафли вазифалардан бири бўлган. Бундай масъулиятли вазифани бажариш эса юртнинг энг яхши жангчиларига ишониб топширилган. Тинчлик осойишталик, миллатлараро тутувлик ва диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳукм сураётган Мустақил Ўзбекистонимизда хавфсизлик ҳамда ҳудудий яхлитликни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилишда чегарачиларимизнинг алоҳида хизматлари бор десак, асло муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда мамлакатимиз чегараларида трансмиллий жиноятчилик, наркобизнес, контрабанда, ноқонуний қурол-яроқ савдоси каби замонавий таҳдидларга ишончли тўсиқ қўйилди. Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари юртимиз сарҳадларини муносиб равишда ҳимоя қилиб келмоқда. Чегарада хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг қатъий интизоми бор, албатта. Негаки, чегарачи деган шарафли номни оқлаш улар зиммасига янада улканроқ ва залворлироқ масъулиятни юклаши тайин. Огоҳлик ва хушёрлик сергаклик бош шиори бўлмоғи лозим. Зеро, Ватан сарҳадлари ҳар қандай об-ҳаво шароитида, кечаю кундуз ҳар қандай вазиятда қўриқланади. Ор-номусли, метин иродали мард жасур ўғлонларимиз эса ана шу сифатлар билан алоҳида ажралиб туради. Алп қомат жисмонан тобланган чаққон ва абжир ўғлонларимизнинг бурчига содиқлиги боис Ватанимиз сарҳадлари ишончли қўлларда.

Ҳа, Ватанга содиқ мард ва жасур ҳарбийларини улуғлаган. Уларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаган юртнинг осмони тинч, ҳаёти осойишта, оилалари мустаҳкам ва фаровон бўлади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...