четверг, 18 октября 2018 г.

Тараққиёт омили – тинчликда!

Тараққиёт омили тинчликда. Тинчлик хотиржамлик барқарор жойда ҳамма соҳа ўсиш ривожланиш бўлади. Бугун ана шу тинчлик деган олий неъматни сақлаш асраш барча давлатлар олдидаги муҳим масалалардан биридир. Маълумотларга қараганда, бугунда дунёнинг 50 та мамлакатларида нотинчлик ҳолати кузатилмоқда. Бу давлатлар аҳолиси саросимада, хатарли воқеалар гирдобида яшаб келмоқда. Айниқса Сурия, Ироқ ва Афғонистон Ислом Республикаларида рўй бераётган қонли тўқнашувлар турли можаролар фикримиз тасдиғидир.


Бу мамлакатлар иқтисодий ривожланишига назар ташлар эканмиз, барча соҳаларида ривожланиш ўрнига, сусайиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Қўрқув исканжасида яшаётган халқ бир кунининг тинч-хотиржам ўтишига умидвордир. Тўс-тўполонлар гирдобида қолаётган аҳоли учун тинчлик осойишталик нақадар қадрли эканини бугун кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Тинч аҳоли учун бундай парокандалик керак эмас. Бироқ ёвуз мақсадли ғаламус кимсалар, турли оқим, яъни террористик ва экстремистик кучларнинг уюштираётган турли хил найранглари туфайли шундай воқеа ва ҳодисалар рўй бермоқда. Қонли тўқнашувлар натижада кўплаб фуқаролар бевақт хаётдан кўз юмишмоқда. Гўдаклар етим, аёллар эса бева қолишмоқда. Энг ачинарли жиҳати ҳаёт издан чиқиб, барқарорликка путур етмоқда. Уруш ўз номи билан уруш, унда қурбонлар бўлади. Халқ, давлат, жамият зарар кўради. Одамларнинг хузур – халовати йўқолиб мамлакат тубанликга юз тутади. Шундай экан, тинчликнинг қадрига етмоғимиз лозим. Ўтаётган ҳар бир осойишта кунимизга шукроналик келтириб, воқеа ва ҳодисаларга онгли муносабатда бўлмоғимиз керак. Зеро, тинчлик ҳар қайси давлатнинг барқарорлигини, тараққиётини белгилайди.
С. Шобердиев    

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...