четверг, 18 октября 2018 г.

Одам савдоси – давр муаммоси
         Бугун аксарият ҳамюртларимиз хорижий ва ҳамдўстлик мамлакатларига ишлаб келиш мақсадида сафарга отланишмоқда.


Тўғри, ким қаерга бориши, қаерда ишлаши чегараланмаган, бироқ борар манзилимиз тайин иш жойимиз аниқ бўлса мушкулимиз осон бўлади. Аммо тайинли манзил бўлмагач эса бегона юртда умргузаронлик қилиш талайгина муаммоларни келтириб чиқариши шубҳасиз. Натижада ўзи ҳам сарсону саргардон бўлгани етмагандай, ўзгаларни ҳам овора қилиши ақлбовар қилиб бўлмайдиган ҳолат. Уларнинг тақдири билан қизиқар экансиз, кимнингдир ваъдасига ишониб борганликларига, озхир оқибат алдов қурбонига айланишга гувоҳ бўласиз. Қарабсизки, маҳалладоши ёки танишининг танишига ишониб борган бир ҳамюртимиз узоқ юртларда боши берк кўчага кириб қолади. Ёки бошқа бировга қул қилиб сотиб юборилади. Бу каби аянчли воқеаларни эшитганимизда қалбимиз нафратга тўлади. Наҳотки, ўзбек ўзбекга номардлик қилса жеган хаёлга борасиз. Ҳамюртини пул илинжида ўзгаларга қул қилиб сотса... қани бу ерда диёнат, одамгарчилик ўзбек миллатига хос урф-одат?
         Бундай кимсалар ҳар қандай қабиҳ ишлардан тоймайдилар. Улар мўмай пул деб ор-номусини сотадиган кимсалардир. Шундай экан, қадамни ўйлаб босиш турли хил бало-қазолардан сақлайди.
         Зеро, ўйламай босилган биргина қадам одамни тубанлик сари етаклайди. Огоҳ бўлинг, одамлар огоҳ бўлинг!!! 
          

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...