четверг, 18 октября 2018 г.

Юртга посбон – чегарага қалқон ўғлонлар

Мана халқимиз ўзининг энг улуғ энг азиз байрами бўлган Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрам шодиёнасини кенг нишонлади. Бу гўзал байрам юртдошларимиз қалбида бемисл фахр-ифтихор бағишлади. Ўтган 27 йил... бу йиллар мазмун – моҳиятига кўра, демократик тамойилларда асосланган янги жамият янги давлат қуриш йўлидаги асрларга тенг йиллар сифатида тарих сахифаларига зархал харфлар билан муҳрланади. Ўз тақдирини з қўлига олган халқимиз янги ҳаёт бошлаб, истиқбол сари одимламоқда.


Юртбошимиз раҳнамолигида ана шу эзгу мақсад йўлида эришилган салмоқли ютуқ ва натижалар, кенг қамровли ислоҳот ва ўзгаришлар, беқиёс имкониятлар билан халқимиз бугун қанча фахрланса арзийди. Бугун яна шу тинчлик ва осойишталикни сақлаш фаровонликни таъминлаш асосий вазифалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти – қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари мамлакат худудий яхлитлигини таъминлаш, диний экстремизм, наркобизнес, қўпорувчи-террорчи гуруҳларнинг чегарани бузиб ўтишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини аниқ белгилаб берди. Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари сарҳадларимизнинг олдинги чизиғида собит туриб, чегараларимизнинг дахлсизлигини, бунёдкор халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминламоқда. Ватан сарҳадларини қўриқлаш, унинг мустақиллигини, дахлсизлигини асрашдек катта масъулият чегарачиларимиз елкасида. Ана шу масъулиятни чуқур ҳис этган ҳоолда улар кеча-ю кундуз ўз постларида сергак ва хушёр турибди. Бу эса Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг янада гуллаб яшнаши, юртимиз тинчлиги халқимиз осойишталигининг кафолатидир. 

С. Шобердиев    

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...