вторник, 16 октября 2018 г.

КОРРУПЦИЯ - ТАРАККИЁТ КУШАНДАСИ
Бугунги кунда коррупцияга оид жиноятчиликнинг содир этилиши демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга, жамиятда аҳолини тинч, осойишта, фаравон ҳаёт кечиришига ҳамда комил инсон бўлиб шаклланишига тўскинлик қиладиган иллатлардан биридир.

Мансабдор шахслар томонидан талон-тарожлик жиноятлари кўпрок содир этилиб, порахўрлик, мансабни суистеъмол қилиш, фирибгарлик, таниш-билишчилик қилиш, улар томонидан уз таъсир доирасида турли хужалик субъектларини химоя остига олиш коррупцияга йул курсатади.Талон-тарожликни мансабдор шахслар томонидан содир килиниши, асосан жиноий хатти-харакатларнинг мураккаблиги, амалга оширилаётган хар бир харакат олдидан хисоб-китоб килиниши, керакли алокаларни урнатиш, иштирокчиларни танлаш ва уларнинг хар бирига ажратиб берилган вазифани аник ва тулик бажарилишини таъминлаш билан боглик холда амалга оширилади.
Коррупцияга уюшган гурухлар жиноий фаолияти йулида хар кандай тусик булган барча омилларни - мансаб, унвон ва бошкаларни сотиб олиш, мансабдор шахсларни жиноят содир қилишга жалб этиш ва пора бериш, баъзан зўрлик ишлатиш ва қўрқитиш йўли билан хам таъсир ўтказилади.

Инсон хаёт давомида содир этган жиноятларини очишдан кўра, уни олдини олиш масаласи ҳар томонлама қулай ҳисобланади. Коррупцияни келтириб чиқаришга доир омилларга қарши курашишнинг аниқ бир шакли йўқлиги унинг ҳар томонлама кенгайиб боришига, янги сохаларда таъсир доираси кучайишига, коррупцион жамиятни шаклланишига имконият яратади. Бунинг натижасида юрт равнақига путур етади, иктисодиётнинг самарадорлиги тушиб кетади. Жамиятимизни шаклланишига мушкул бўлган катта зарар етказади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...