ОСОЙИШТА
САРХАД БАРЧАМИЗНИКИ!
Бугун дунёдаги кўпгина давлатларда
содир бўлаётган уруш ва тўқнашувлар моҳиятига назар ташлар эканмиз, уларнинг
аксарияти сиёсий-иқтисодий манфаатлар тўқнашуви сабаб юзага келаётганига гувоҳ
бўласиз. Бундай хунрезликларни амалга оширишга уринаётганлар бойлик ортириш
учун ватандошларини қурбон қилишдан ҳам тап тортмайдиганлардир. Турли йўллар
билан давлатлар ўртасида нифоқ сочиб, уруш келтириб чиқараётганлар сўнгра эса
ҳар икки томонга қурол сотиб бойлик орттиришга интилишмоқда.
Бугун кўпчилигимиз XXI асрни турли
йўсинда таърифлаймиз: кимдир юксак технологиялар замони деса, яна аллаким,
тафаккур асри, ахборот алмашинуви, глобаллашув жараёни дея тарифлаймиз. Бу
иборалар қандай аталишидан қатъий назар ҳаётимизни, турмуш тарзини
енгиллаштиришга хизмат қилаётган ахборот технологиялари кун сайин ривожланаяпти
такомиллашаяпти. Бироқ бу имкониятлардан ғараз мақсадли кимсалар ўз манфаатлари
йўлида фойдаланаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Айниқса сўнгги йилларда ана шу ғараз
мақсадли кучлар тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган давлатларнинг
онггу-тафаккурига мафкуравий таъсир ўтказишга бўлган ҳаракатлари анча кучайгани
айни ҳақиқат. Бундай вазиятда инсон ўз мустақил фикрига, мустаҳкам иродага эга
бўлмаса, турл маънавий таҳдидлар гирдобига қолиб кетиши шубҳасиз. Шунинг учун
ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга хушёр бўлмоғимиз лозим.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик миллатлараро тотувлик дўстлик ва ўзаро
ҳурмат, меҳр – оқибатли янада мустаҳкамлаш долзарб масалалардан биридир. Ўсиб
келаётган ёш авлод вакилларининг маънавий оламининг даҳлсизлигини асрасак,
барчамиз огоҳ ва хушёр бўлиб яшасак, ҳеч қандай ёвуз мақсадли кимса мустақил
Ўзбекистонимиз тараққиёти ва барқарорлигига раҳна солмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий