“Ўзбек-афғон” бизнес-форуми иш бошлаш арафасида
2019 йил 31 март куни Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати делегацияси Афғонистон Ислом Республикасига амалий
ташрифи билан бўлган эди. Ушбу ташриф чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни
кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Афғонистон
иқтисодий блокининг вазирлик ва идоралари
раҳбар ва вакилликларининг алоҳида учрашувлари ўтказилди. Уларда
ҳамкорлик кўламини янада ошириш, ўзаро савдога шиддат бериш ва йирик қўшма
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинган эди. Ташриф натижаларига кўра “Йўл харитаси” ишлаб
чиқилди.