пятница, 26 апреля 2019 г.

Диёнатни кўзлаган хал – хиёнатни кечирмайди
     Ўзбек халқининг узоқ ўтмиш қадриятларидан то бугунги кунгача сайқалланиб келаётган ажойиб бир фазилати борки, бу ҳам бўлса бир-бирига меҳр оқибатли бўлиш, ўзаро ҳурмат эъзозни қадрлаш сингари улуғ ҳикмати бор.


Меҳмонни қучоқ очиб кутиб олиш унга иззат-икром кўрсатиш шулар жумласидандир. Дарвоқе, хонадонимизга ташриф буюрган одам энг аввало ҳовлимиз дарвозасини тақиллатиб ичкарига киришга изн сўрайди. Тўғри кўнгилда келган бундай меҳмонга меҳр – мурувват кўрсатилиб уйининг тўридан жой берилади. Буни юрт остонаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, ўзбек халқи ҳар бир миллат вакилини дўстона қучоқ очиб кутиб олиб, бағридан жой, хонадонидан эса бир пиёла чой беришга астойдил ҳаракат қилади. Буунги кунда мамлакатимизга узоқ ва яқиндан ташриф буюраётган ҳар қандай меҳмонни сарҳадларимиз дарвозасидан ичкарига қабул қилиш эса давлат чегарасининг илк чизиғида турган юрт посбонлари яъни, чегарачиларимиз зиммасида. Улар томонидан ҳар бир шахс назорат ўтказиш пунктлари орқали шахсини тасдиқловчи ва бир қатор меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилиши барчамизга аён. Бундан кўзланган мақсад замирида эса юртимиз тинчлиги халқимиз осойишталигини таъминлашдек улуғвор мақсад – муддао мужассам. Сир эмас, баъзан хориждан келаётган айрим фуқаролар мамлакатимиз қонун – қоидаларига зид бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этишга уриниб, номаъқул ишларга қўл ураётгани ҳам бор гап. Жумладан, ноқонуний товар моддий бойликларни олиб келиш  ва олиб чиқиш, таъқиқланган буюм ва нарсаларни, ҳаттоки айрим ҳолларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи гиёҳванд моддаларни олиб киришга уриниш ҳолатларини ҳам кузатиш мумкин. Бироқ ўз вазифасига сидқи дилдан ёндашаётган чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари бундай ҳолатларни ўз вақтида аниқлаб, кескин чораларни қўллашмоқда.
Юқорида таъкидлаганимиздек, меҳмон қадами дўстона бўлса, унга ҳар қанча ҳурмат – иззат кўрсатиш мумкин. Бироқ шумқадам меҳмоннинг чиркин ниятининг амалга ошишига асло йўл қўйилмайди. Доимо сергак ва хушёр чегарачиларимиз ва ҳуқуқ тартибот идоралари органлари вакиллари бир зум бўлсада, собит қадамликни қўлдан бермай, жирканч ва қабиҳ иллатларни амалга оширишга интилган шахсларга нисбатан кескин чоралар қўллашади.

Зеро, Ватан тинчлиги, халқ фаровонлиги, сарҳадлар дахлсизлигини таъминлаш ҳар биримизнинг эртанги кунимиз чароғонлиги кафолатидир. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...