пятница, 26 апреля 2019 г.

Зулматни зиё билган нопок кимсалар
Ўз нонини ҳалол меҳнат билан топадиган, холис ва эзгу ишлар билан эл юртга наф етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт лаззатлари балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида ўйлаб яшайдиган инсонлар ҳақиқий инсонлар деб эътироф этиш мумкин. Минг афсуски, айрим юртдошларимиз тириклик ғамида нопок ишларга қўл уриб разолат ботқоғига ботиб қолишмоқда.

Жўраева Рухсора Жалиловна ҳам ана шундай разил кимсалардан биридир. У 2011 йилнинг ноябр ойида моддий даромад орттириш илинжида ноқонуний йўллар билан яъни тегишли хужжатларни расмийлаштирмасдан туриб, Россия Федерациясининг Москва шаҳрига акаси Қувваталиев Асқар Жалиловичнинг олдига отланди. 2011-2012 йиллар давомида акаси Асқар Қувваталиев таъсирида Ўзбекистонда фаолият олиб бориши таъқиқланган “Ислом жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг ғояларини қўллаб – қувватлаб, оқим йиғилишларида мунтазам иштирок этиб келган. 2012 йил “жамоат”нинг етакчиларидан бири бўлган Э. Тўраевнинг кўрсатмасига кўра Р. Жўраева ҳамда акаси А. Қувваталиев жамоат аъзоларидан У. Ханимқулов ва унинг турмуш ўртоғи З. Дусёровалар билан биргаликда Туркия давлатига бориб, у ерда “Ислом жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг фаол аъзоларидан бири бўлган Қабулов Учқунга турмушга чиқган. Шундан сўнг, “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” ва “Туркистон Ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотлари аъзоларини қўллаб – қувватлаш, уларда иштирок этиш мақсадида улар билан биргаликда 2012 йилнинг ёз ойларида Туркия-Эрон-Афғонистон йўналишида Покистон Ислом Республикасига бориб, у ерда жойлашган “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган ҳамда ўзларининг фуқаролик паспортини ташкилот вакилларига топширишган.
Мазкур жиноят иши юзасидан 2018 йил декабр ойида Ангор туман суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Натижада, Жўраева Рухсора йиллар давомида қилган барча айбларига тўлиқ иқрор бўлди. Шу билан биргаликда, жиноий гуруҳ вакилларининг барча кирдикорларини айтиб берди. Шундан сўнг, суд ҳайъати Р. Жўраевага нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ҳаётнинг маъно-мазмунига бош қотирмасдан, нафс қайғуси ва ўткинчи хою-хавасга хузур – халоватга берилиб, енгил –елпи умр кечирадиган, ўзининг ота-онасига ва фарзандларига эл-юрт олдидаги бурчига хиёнат қилган бундай нонкўрлар, нопокларга жазо муқаррардир.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...