пятница, 26 апреля 2019 г.

  Жаҳон цивилизацияси: Бойсун моддий ва маънавий маданияти

Бойсун баҳори фестивали олдидан айни дамда Термиз давлат университетида “Жаҳон цивилизацияси: Бойсун моддий ва маънавий маданияти” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Минг йиллардан буён мамлакатимизда асраб-авайлаб келинаётган бундай нодир ва ноёб бойликларнинг “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивалида кенг тараннум этилаётганида чуқур маъно бор. Зеро, дунё аҳлини ўз бағрига чорлаётган мафтункор Бойсун – ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда ЮНЕСКОнинг “Инсониятнинг номоддий маданий мерос” репрезентатив рўйхатига киритилган.
Халқаро илмий-амалий анжуманда Инсониятнинг илк манзилгоҳларидан бири бўлган бу гўша гўзал табиат манзаралари, бой ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, моддий ва номоддий маданий бойликлари, сержило ноёб қадриятлари, ҳудуднинг миллий ҳунармандчилиги, этнография ва археологиясини ўрганиш, тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган изланишлар атрофлича таҳлил қилинмоқда.



Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...