пятница, 26 апреля 2019 г.

Фестивал довруғи дунёга таралмоқда
Бойсун баҳори.  Мафтункор адир ўз бағрига олган миллий қадриятларимиз акс этган фестивалдир.  Баҳор келиши билан барчанинг ҳаёлига ушбу фестивал гавдаланади.


Шунинг учун ҳам  Бойсун баҳори Сурхондарёда ўзгача ўтади доим. Воҳадошларимиз фестивалга тайёргарлик жараёнида барча бирдек иштирок этиб, ўз ҳудудларига хос қадмий куй-қўшиқлар билан иштирок этади.
Мана ушбу фестивални кўтаринки рухда ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Айниқса миллий анъана ва қадриятларимиз асосида жиҳозланган юздан ортиқ ўтовлар ўрнатилиб, қўрғонлар ташкил этилгани  Паданг адирларига ўзига хос хусн бахш этмоқда.
Вилоят ҳокимлиги маълумотларига кўра йўлларда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилгани, улуксиз электр энергияси ва сув таъминотига алоҳида эътибор қаратилгани, ёритиш мосламалари ўрнатилгани, миллий қадриятларимиз ва байрам шукуҳи акс эттирилган баннерлар, афишалар билан безатилгани ўзгача бу йилги Бойсун баҳори ўтган йилгиларданда янада ўзгача ўтишидан далолат беради.
Фестиваль қатнашчилари сўлим табиат қўйнида Қорақалпоғистон Республикасининг “Афсона”, Наманган вилоятининг “Яллама-ёрим”, Самарқанд вилоятининг “Чинор”, Хоразм вилоятининг “Машъал”, Қашқадарё вилоятининг “Занжир саройи”, Сурхондарё вилоятидаги “Бойсун”, Тошкент вилоятининг “Тўрғай”, Жиззах вилоятидаги “Гаштак” каби жамоаларнинг ранг-баранг дастурларини томоша қилиб, миллий қадриятларимиз улуғланган куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлишади, завқ-шавқ олишади.
Миллий қадрият ва анъаналаримиз шарафланадиган шодиёна доирасида миллий кураш мусобақаси, варрак учириш, хўроз, қўчқор уриштириш, арқон тортиш, чиллак ва бошқа халқ ўйинларига ҳам кенг ўрин ажратилган.
Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик ва энг яхши ўтов-уй ўрнатган жамоалар, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланади.

Хуллас минг маротаба айтганимиздан 27-28 апрел кунлари ўзингиз бориб кўрганингиз маъқул.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...