пятница, 26 апреля 2019 г.

Ёшлар келажагига таҳдид

Дунёдаги зуравон ва тажовузкор кучлар кайси бир халк ёки мамлакатни узига тобе килиб, буйсиндирмокчи, унинг бойликларини эгалламокчи булса, авваломбор, уни куролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги булмиш миллий кадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо килишга интилади.


Маънавий тахдид,тили, диии, эътикодидан катьи назар, хар кайси одамнинг том маънодаги эркин инсон булиб яшашига карши каратилган, унинг айнан рухий дунёсини издан чикаришни кузда тутадиган мафкуравий, гоявий ва информацион хуруждир. Хусусан, хозирги кунда Марказий Осиё мамлакатлари, бир томондан, Fарбдаги «оммавий маданият» балосига, иккинчи томондан эса, ислом динига зид радикал диний экстремистик мафкура хуружига дуч келмокда.
Исломий шиорлар остида сиёсий хокимиятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир утказишга интилмокда. Мазкур кучлар террорчилик харакатларини амалга ошириб, бегунох фукароларнинг хаётига зомин булмокда.
Диний-экстремистик ощмларнинг асосий максади дин никоби остида конституциявий тузумни агдариш ва сиёсий хокимиятни эгаллашдир. Улар асосий эътиборини хали онги тула шаклланиб улгурмаган, хаётий тажрибасиз, гур ёшларни уз тузогига илинтиришга каратиб, уларга боскичма-боскич, даставвал, диний дунёкарашни, кейинчалик эса, акидапараст гояларни сингдиришга интилмокда.
Акидапараст кучлар террорчилик билан халк ичида куркув уйготиш ва хукуматга тазйик утказиш, купорувчилик билан иктисодиётни издан чикариш, экстремистик мазмундаги адабиёт, видео-, аудиотасма ва дискларни таркатиш, яширин гурухлар фаолиятини йулга куйиш, «хужраларда» ёшларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш каби усуллардан кенг фойдаланишмокда.
Ёшлар турли акидапараст гурух даъватчиларининг алдовига учиб колмаслиги, хусусан, гуёки «Куръон каримни ургатиш» бахонасида, аслида, мутаассиб гоялар таргиб килинадиган яширин «хужра» ва йигинларга бормаслиги, турли «даъватчи»лардан ноконуний диний мазмундаги диск, адабиёт ва кассеталарни олмаслиги лозим. Илгари ёт гояларга алданган баъзи ёшларнинг хозирда оиласидан йирокда, ватангадо булиб, бегона юртларда хор- зор булаётгани ва жувонмарг булиб кетаётгани бопщаларга сабок булиши керак.

Республикамизда ёшларни илм-маърифатли, турли сохаларда етук мутахассис, жисмонан баркамол инсон булиб етишишга кенг шароитлар яратиб берилган. Мазкур имкониятлардан тула-тукис фойдаланиш, жамият ва давлат учун фидокор шахе булиш хар бир ёшнинг бурчидир. Бунинг учун эса, улар аввало, дунёвий ва касб фанларини чукур узлаштириш, шунингдек, узбек халкининг мехнатсеварлик, оилани мукаддас билиш, инсонларга мехрибонлик, дустларга садокат, ватанпарварлик каби тарихан эъзозлаб келинаётган кадриятларини узида шакллантириши талаб этилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...