пятница, 26 апреля 2019 г.

Осуда сарҳад барчамизники

Она заминнинг ҳар қарич ерини асраб – авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.


Ана шу залворли вазифа нафақат Ватан ҳимоячилари зиммасида, қолаверса шу заминда истиқомат қилаётган барчанинг бирдек бурчи десак, асло муболаға бўлмайди. Негаки, бугунги таҳликали давр, дунё мамлакатларининг турли минтақаларида содир бўлаётган нохуш воқеа ва ҳодисалар, ўзаро низо ва урушлар юрт ҳимояси учун барча бирдек масъул эканлигидан далолатдир. Бугун дунё саҳнасида мафкуравий курашлар, маънавий зиддиятлар ва зўравон ғояларининг турли хил найранглари авж олмоқда. Буни олис ва яқин мамлакатларда юзага келаётган кескин воқеликлардан билаяпмиз ва эшитаяпмиз. Ана шундай хунрезликлардан халқимиз ҳамиша огоҳ бўлишлари керак. Доимо хушёр бўлиб, дўст – душманни ажратиши, ғанимлар фитнасига учмаслиги, ёвуз мақсадли кимсаларнинг фисқу – фасодли режаларига қарши курашмоғи лозим. Чунки ҳар бир қабиҳ иш ортида разил мақсад яширинганлигини унутмаслик керак.

Шундай экан, юртимиз осмонининг мусаффо бўлишини, халқимизнинг тинч – осойишта ҳаёт кечириши, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашдек шарафли ишда барчамиз бирдек масъул эканлигимизни асло унутмайлик.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...