пятница, 26 апреля 2019 г.

Нафсига қул бўлганлар ёхуд даромад ортидаги надомат

Нафсини тиёлмаган инсон бир кун келиб жиғилдонидан илиниши тайин. Негаки, нафс балоси инсонни тубсизлик, жарлик сари етаклайди. Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Абдуманнон Абдурасул ўғли ҳам ўз нафсини тиёлганда гулдек умри панжара ортида ўтмаган бўлар эди. У бугун қилган қилмишидан минг бора афсус чексада, лекин қонун барча учун бирдек баробар.

2018 йил июн куни бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда контрабанда қилиш ва сотиш мақсадида мамлакатимиз чегарасига кириш орқали жиноят содир этган. Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларииннг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналиши бўйича ўтказилган тезкор – қидирув тадбирида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Абдуманнон Абдурасул ўғлининг кирдикорлари фош бўлди. Оғирлиги 4 кг 405 гр бўлган кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрабанда йўли билан Ўтказиб, 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари томонидан қўлга олинган.
Бундан ташқари, Абдуманнон гувоҳлар иштирокида кийим боши кўздан кечирилганда чўнтагидан бир дона тўртбурчак шаклда бўлган пластмасса идишга солинган 0,07 гр героин гиёҳвандлик моддаси борлиги ҳам аниқланган. Мазкур жиноят юзасидан 2018 йил декабр ойида Сурхондарё вилоят судида суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.
Суд ҳайъати Абдуманнон Абдурасул ўғли жинояти юзасидан тўпланган барча ашёвий далилларни ўрганиб чиқиб, гувоҳлар ва иштирокчилар фикрини эшитди. Юқорида тўпланган маълумотларга асосланиб, суд ҳукмини эълон қилди.

Унга кўра, АИР фуқароси Абдуманнон Абдурасул ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...