пятница, 26 апреля 2019 г.

Дин ниқобидаги ғаламислар

Ҳозирги кунда дунё минтақаларида инсон онгги ва қалби учун кескин кураш тус олаётган экан, мафкура майдонида ҳам турли қарашлар ҳукмронлик қилиши шубҳасиз.


Гарчи бу ғоялар ижобий моҳиятга эга бўлса табиийки, улкан бунёдкорлик ишлари амалга ошади, бироқ ғоя бузғунчи мазмунни ифодалаганда эса, даҳшатли вайронкорлик қудратга эга бўлади. Бугун дунё мамлакатлари учун глобал муаммога айланган иккинчи гуруҳга хос бўлган бундай бузғунчи ғоялар дин ниқоби остида фаолият кўрсатаётган экстремистик ва террорчи ҳаракатлар томонидан тарғиб тарғиб қилиниб, кишилар қалбини забт этиш мақсадида ҳар қандай разил йўллардан фойдаланиш холлари авж олаётгани афсусланарли ҳол. Бундай нопок кимсалар томонидан динимиз асосларини, Қуръони Карим оятларини ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиши, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни Ислом дини билан боғлашга уриниши эса уларнинг ҳар қандай қабиҳликлардан тап тортмасликларидан далолатдир. Бундай манфур кимсаларнинг мақсади аҳолининг тинчлигини бузиш, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш, уларнинг шаъни ва молк – мулкига тажовуз қилишдек жирканч ишларга қаратилгандир. Сўнгги йилларда экстремистик ва террорчи гуруҳлар дин ниқоби остида ўз ҳаракатларини амалга ошириш орқали жамиятда турли хил қарама – қаршиликларни юзага келтиришга интилишмоқда. Ўзларининг қабиҳ режалари орқали ёшларнинг онгу – тафаккурини заҳарлашмоқда. Ўз измига солишга ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, бундай бузғунчи оқимларни жиловлаш, уларга қарши кескин курашиш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Халқимизнинг тинч ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асрашга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...