понедельник, 15 апреля 2019 г.

                        Нимани қилсанг ҳор шунга бўларсан зор
 Мақолам сарлавҳасида келтирилган мақолни бежис халқимиз айтмаган. Ниманики қадрига етилмаса инсонлар бора бора шунга эҳтиёжи ортиб бормоқда. Айниқса тириклик манбаи бўлган сув бу борада ўйга соларли мавзу саналади.


Экинларнинг 80-95 %, ҳайвонларнинг 70% оғирлиги сувдан ташкил топган. Инсонларнинг миясининг оғирлиги 90 % махсус тоза сувлардпн иборат. Ҳар куни инсон борки сув ичиши зарур. Бўлмаса сувсизликдан ўлиб қолиши ҳам мумкин. Бу шунчаки сўзлар эмас. Ўйлаб кўрингга сиз бир кун сув ичмасангиз мия фаолиятингиз ўз ўзидан оқсай бошлайдими. Теран фикрлай олмайсиз шунақа. Шундай экан хатто қув ҳаёт шарбати эканлигини  рассом, олим, ва мутафаккир Леонардо да Винчи ҳам таъкидлаган. Ҳақиқатдан ҳам ер юзида сув бўлмаганда ҳаёт кечира олмайдиган бирорта ҳам жонзот йўқ.  Шуни биламиз. Лекин, била туриб сувнинг қадрига етмаймиз. Беҳуда оқизамиз. Исроф қиламиз. Бизнинг юртимизда сув бўйича муаммолар бўлмагани дегани, сувни тежамаслигимиз керак экан дегани эмас. Дунёнинг кўп қисмида инсонлар сувсизликдан азият чекаётганлиги айни ҳақиқат. Бизнинг Термиз шаҳрида ҳам бу муаммо йўқ дея олмаймизку. Баъзи хонадонларга фақат бир икки соатгина сув келади. Кимдур қадрига етса кимдур туну кун ҳовлисида сув келганлиги учун бехуда оқизади. Бундай сувга хурматсизликни йўқ қилиш учун ҳам маҳаллаларда тушунтириш ишларини амалга ошириш зарур.
Биламизки ер шари юзасининг 71% сув билан қопланган. Шундай бўлсада унинг 2.8 % гина истеъмол учун яроқли саналади. Бу кўрсаткич ҳам сувдан оқилона фойдаланмаганлик учун қисқариб бормоқда. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра ер юзида кунига 1000 бола ифлос сув истеъмол қилиш натижасида ич оғриғи билан оғриб, ҳаётдан кўз юмади. Шундай ачинарли ҳолатни била туриб ҳам сувни исроф қилсак ҳатто шу сувнинг ҳам уволи бизни тутади.
Унутмангки нимани қилсак ҳор шунга бўлиб қолмайлик ҳор!
Мастура Ҳамроева
Блоггер


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...