понедельник, 15 апреля 2019 г.

Давлат чегаралари мустаҳкам ҳимояда


Қадимдан ота-боболаримиз Ватан юрт осойишталиги, унинг ривожланишига ҳисса қўшиш мард йигитнинг энг катта бурчи эканлигини доимо уқтириб келган. Давлат, халқ хавсизлигига раҳна солувчи ҳар қандай “ёв”ни чегарадан ичкарига йўлатмасдан хизмат қилаётган ҳарбийларимиз ана шундай шунқор йигитлардан десак адашмаймиз. Чегаралар мавжуд екан, уни бузувчи “чегарабузар”лар ҳам албатта мавжуд бўлади. Ана шундай ноқонуний чегара бузувчи шахслардан бири ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.


Асли Афғонистон Республикаси Балх вилоятида яшовчи Абдулманнон ноқонуний равишда чегарани бузиб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга уриниш пайтида қўлга тушади. Суриштирув тергов ишлари натижасида шу нарса маълум бўлдики, Абдуманнон жиноий шериклари билан тил бириктириб уммумий ҳажми 4 килограмм 405 грамм бўлган кўп миқдордаги “опий” гиёҳвондлик воситасини Ўзбекистон Республикасига контрабанда йўли билан ўтказиб, 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Лекин унинг режалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан “йўққа“ чиқарилди. Шу ўринда контрабанда тушунчасига ҳуқуқий адабиётларда, жумладан, жиноят кодексимизда шундай таъриф берилаган: “Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёҳуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган деклорациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқ-отар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек гиёҳванлик воситалари уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстримизм, сепаратисм, ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материлаларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш”
Абдулманнон Абдурасул ўғлига нисбатан ошкора суд жараёни ўтказилди. Судда у ўз айбига иқрорлик билдириб, ўзини “Қаюм” деб атаган шахс унга бу ишни пул евазига таклиф қилганлигини айтади. “Қаюм” ўзи билан ясама қайиқда Ўзбекистон томонга сузганлиги, уни қирғоқда “Акбар” исмли шахс кутиб олишини айтган. Абдулманнон яна ўз кўрсатмаларида: “Акбар”, “Қаюм”га пулни бериш учун четга чиққанлиги, у ёлғиз қопнинг ёнида қолганлигини ва айни шу пайтда ҳарбийлар келиб уни ушлаганлигини айтади.
Сўнги пушаймон ўзингга душман қабилидаги сўзга мутаносиб Абдуманнон ҳам энди пушаймон. Лекин қонун олдида унинг қилмишлари адолатли тарзда ўз жазосини топди. Унга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида 10 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Қозонга яқин юрсанг қораси юқади” деганларидек, Абдуманннон ҳам “Қаюм” исмли шахснинг ундашига кўра содир этган жинояти учун, оиласи, болалари меҳридан айро тарзда, жазо ўташга мажбурдир. Бу жиноятга ундашга Абдуманноннинг маълумотсизлиги ёки гиёҳванд моддалари истеъмолига ружу қўйиши, кам меҳнат қилиб мўмай пул топиш мақсади ундаганлигига шубҳа йўқ, албатда.
Шу ўринда бугунги кунда Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳар иккала мамлакат фуқаролари эркин бориб-келишлари, эркин тадбиркорлик, савдо ишлари йўлга қўйилган. Лекин қинғир йўллар орқали тинчлигимиз, хавфсизлигимизга қарши қаратилаётган шу каби жиноятлар ҳам учраб турибдики, бу ҳам бўлса халқимизни яна бир маротаба огоҳликка чақиради. Бу каби қилмишларнинг авж олишига “болалаши”га айрим фуқароларимиз ҳам “кўмаклашаётганлиги”  афсусланарли ва ачинарлидир. “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу“ деганларидек, бу каби контрабандистларни давлат чегараларидан асло ичкарига йўлатмайдиган мустаҳкам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларимиз мавжуд. Айнан уларнинг куну тун чегараларимизни ҳимоя қилиши тинч ва осойишта ҳаётимиз учун асосдир. Қаерда қонун устувор экан, шу ернинг халқи доимо фаровон ва осуда ҳаёт кечиради.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...