понедельник, 15 апреля 2019 г.

Имкониятлар яхши, аммо...
Бугунги замонавий асримизда замонавий техникалар кундан кунга кўпайиб анча-мунча қулайликлар вужудга келмоқда. Бир жиҳатдан бу имкониятлар ишимизни енгиллатиб, вақтимизни тежашга катта имконият яратиб бераётгани шуюҳасиз. Бироқ айни пайтда бутун дунёда долзаб масала бўлиб келаётган Интернет, виртуал дунёга қарамликнинг болалар ўсмирлар ва ёшлар ҳаётига таҳдид солаётгани ачинарли ҳол албатта.

Сир эмаски, илғор кашфиётлар ҳосиласи бўлмиш имконлар кўпайди. Бугун деярли барча инсонларда телефон яъни уяли алоқа телефонларининг турли русуми бор. Улар хохлаган пайтда интернет тизимига уланиш имкониятига эга. Бу яхши албатта. Лекин интернетдан фойдаланишда меъёрга риоя қилиш эса ҳам соғлиғимиз учун фойда, ҳам турли бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимояланамиз. АҚШлик мутахассислар олиб борган тадқиқотларга кўра, ҳар уч оиланинг ажримининг биттаси интернет ва виртуал қарамлик сабабли юз бераётган экан. Мурожаатлар таҳлил этилганда эр ёки хотиннинг интернетга ҳаддан зиёд боғланиб қолганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Бундан кўриниб турибдики, бу иллат домига тушиб қолмай, ундан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Ҳар ким ўз диққатини бошқара олса, компьютер ёки телефонга қаттиқ боғланиб қолмаса, техника воситалари ва интернетни ҳаётдаги мақсади эмас, ижтимоий ривожланиши учун восита деб билса, вақт қадрини билади. Ҳаёти тўла-тўкис бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, интернетдан ўз ўрнида меъёрга риоя қилган ҳолда фойдаланиш инсонга имконият яратиши тайин. Бироқ юқорида таъкидлаганимиздек ноўрин фойдаланиш эса турли хил салбий оқибатларга олиб келиши шубҳасиз. Шундай экан, азиз вақтимизни фойдали ишларга сарфлаб, тўғри ҳаёт йўлини танлаганимиз маъқул.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...