понедельник, 15 апреля 2019 г.


Осуда сарҳад барчамизники



Ҳар қандай давлатнинг амалдаги конституцион тизимини издан чиқаришга қаратилган ғоялар билан суғорилган мутассиб оқимлар, аввало жамият орасига суқилиб киришга биринчи навбатда ғоявий бўшлиқ, лоқайдлик ва бепарволик, саводсизлик бўлган жойга уринадилар. Бугун мутассиб оқимларнинг зўравонликка бўлган сиёсий ғоялари таъсиридан кўплаб одамлар бу иллат домига йўлиқиб, уй-жойсиз, егуликсиз, сарсону-саргардонликда юрганлари ҳам бор. Айнан шундай ёвузликлару, қотилликларни амалга ошираётганлар, муқаддас динимиз – ислом номидан иш юритиб, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган хунрезликларни амалга оширмоқдалар.
Бироқ ислом динимиз ўз тарихида ҳеч қачон урушу фитналар тарафдори бўлмаган, балки ер юзидаги башариятни, тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлашга, бу йўлда иймон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адолатга барҳам беришга чақирган.
Афсуски, бугунги воқеаларни сабабчилари бўлмиш – мутаассиб оқимлар, айни ўз юртларидаги кишиларга тиғ кўтармоқдалар. Биз тинчликдек улуғ неъматнинг қадрига етмоғимиз лозим. Зеро, дин ниқоби остида террорчилик, қўпорувчилик ҳаракатларни содир этаётган, ер юзида ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга, жамиятга ҳар томонлама зарар етказишга, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятини шаклланишига замин яратишга уринаётган манфурт кимсаларнинг разил мақсадларидан ҳамиша огоҳ ва адашмасдан белгилаб олган юртимиздаги, тинчлик ва осойишталикни, барқарорликни, динлараро ўзаро ҳурмат-иззатни, доимо асраб-авайламоғимиз керак. Фаровон ҳаётимизни кўролмайдиган ёвуз кучларга қарши онгли муносабатда бўлиб, юксак тафаккуримиз орқали мардонавор курашмоғимиз керак.  


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...