понедельник, 15 апреля 2019 г.

Экстремизм ва терроризм балоси миллат вабоси
Динни ниқоб қилиб сиёсий ҳокимиятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга интилишмоқда.


Манфур ишларни амалга ошираётган кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланишга уринмоқда. Яна шуни айтиш мумкинки, диний экстремистик доиралар ўз мақсадларини амалга ошириш учун халқлар ўртасида миллатчилик ва диний айирмачиликни келтириб чиқариш ва шу йўл билан давлатда яшаётган турли миллат вакиллари ўртасида миллий, диний ихтилоф ва низоларни вужудга келтиришга харакат қилишмоқда. Бугунги кунда терроризм умумбашарий даражада жамият хавфсизлигига таҳдид соладиган ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларига эга бўлган йирик террорчилик гуруҳлардан иборат тизим сифатида шаклланди. Бу эса халқаро терроризмни вужудга келтирди. Халқаро терроризм ташкилотлари томонидан илгари сурилаётган сиёсий шиорлар белгиланган мақсадлар ва амалга оширилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари хорижий давлат, икки ва ундан ортиқ мамлакатлар ёки бутун бир минтақада беқарорликни келтириб чиқариш орқали сиёсий ҳокимиятни эгаллашга қаратилган бўлади. Бундан ташқари халқаро террорчилар ахборот урушининг замонавий усул ва воситаларини қўллаган ҳолда ўз мафкураларини турли халқлар ва минтақалар ичида тарқатиш орқали ёлланма жангариларни жалб қилиш ва ёшлар ҳисобига сафларини кенгайтирадилар. Бу каби диний экстремистик ташкилотлар ўзларининг разил ҳаракатларини олдиндан белгиланган режа асосида ва аниқ мақсадларни кўзлаб амалга оширади.
Шундай экан, нопок кимсаларнинг ғараз ниятларини амалга оширишларига ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз керак. Хушёрлик ва сергакликни янада ошириб, муқаддас Ватанимиз тинчлиги халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида ҳамиша ҳамжиҳатликда иш олиб борайлик.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...