понедельник, 15 апреля 2019 г.

Тараккиёт кушандаси


Бугунги кунда коррупцияга оид жиноятчиликнинг содир этилиши демократик хуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга, жамиятда ахолини тинч, осойишта, фаравон ҳаёт кечиришига ҳамда комил инсон бўлиб шаклланишига тўсқинлик қилмокда.
Жумладан сунгги йилларда мансабдор шахслар томонидан талон-тарожлик жиноятлари кўпроқ содир этилиб, порахўрлик, мансабни суистеъмол қилиш, фирибгарлик, таниш-билишчилик қилиш, манфаатдор шахслар томонидан ўз таъсир доирасида турли хўжалик субъектларини химоя остига олиш коррупцияга кенг йул очиб бераётир. Бу каби жиноятлар мансабдор шахслар томонидан содир қилиниши, асосан жиноий хатти-харакатларнинг мураккаблиги, амалга оширилаётган ҳар бир ҳаракат олдидан хисоб-китоб қилиниши, керакли алоқаларни ўрнатиш, иштирокчиларни танлаш ва уларнинг хар бирига ажратиб берилган вазифани аниқ ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ булади.
Коррупцияга уюшган гурухлар жиноий фаолияти йўлида ҳар қандай тўсиқ бўлган барча омилларни - мансаб, унвон ва бошкаларни сотиб олиш, мансабдор шахсларни жиноят содир қилишга жалб этиш ва пора бериш, баъзан зўрлик ишлатиш ва кўрқитиш йўли билан хам таъсир ўтказилади.
Инсон хаёт давомида содир этган жиноятларини очишдан кўра, уни олдини олиш масаласи ҳар томонлама қулай хисобланади. Коррупцияни келтириб чиқаришга доир омилларга қарши курашишнинг аниқ бир шакли йўқлиги унинг хар томонлама кенгайиб боришига, янги сохаларда таъсир доираси кучайишига, коррупцион жамиятни шаклланишига имконият яратади. Бунинг натижасида юрт равнақига путур етади, иқтисодиётнинг самарадорлиги тушиб кетади. Жамиятимизни шаклланишига мушкул бўлган катта зарар етказади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...