вторник, 22 января 2019 г.

Муқаддассан, муқаддас Ватан!
Ҳар тонг уйқудан эрта уйғонар эканмиз, яна бир нурафшон тонгни тинч осуда қаршилаганимизга шукрона айтамиз. Фарахбахш кунларимизга кўз тегмасин дея, чин дилдан иймон келтирамиз. Нонуштани қилгач, ўз юмушимизга ишимизга отланар эканмиз, мўъжаз дастурхонимиз атрофида оиламиз билан биргаликда дуога қўл очиб, юртга тинчлик, халқимизга омонлик тилаймиз. Бу хайрли тилак бежизга эмас албатта. Тинчлик хотиржамлик бор жойдагина юриш-туришимизда ҳаловат, ишимизда унум, рўзғоримизда эса барака бўлади.


Дарҳақиқат, тинчлик энг олий неъмат. Унинг қадрига етмоғимиз лозим. Ҳар сафар ана шу ҳаётий ҳақиқат ҳақида ўйлаганимизда, бизнинг осуда ҳаётимизни сақлаётган бегона кўзлардан ҳимоя қилаётган алпқомат юрт ҳимоячилари кўз ўнгимизда гавдаланади. Улар туфайли халқимиз ҳаёти тинч ва осойишта, турмушимиз эса фаровон. Бугун ён – атрофимизга назар ташлар эканмиз, яқин ва олис мамлакатларда рўй бераётган турли хил нохуш воқеа ва ҳодисаларнинг гувоҳи бўламиз. Дунёда юз бераётган бу каби геосиёсий жараёнлар ҳар биримизда огоҳлик ва хушёрликни талаб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ғараз мақсадли кимсаларнинг турли найранглари ёхуд ёт ғоялари, жирканч иллатлари дунё хамжамиятини ташвишга солаётгани ҳам айни ҳақиқат.
Юртбошимиз раҳнамолигида ҳам ана шу масалага жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки кунлариданоқ, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан давлатимизнинг мудофаа қудратини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ислоҳотларга назар ташлар эканмиз, бу борада мисли кўрилмаган даражадаги ютуқларга эришганимизга гувоҳ бўламиз.
Жумладан, ислоҳотлар самараси ўлароқ, она Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит учун катта шарафга айланди. Айниқса, муддатли ҳарбий хизматга чақириш бир йилда бир марта чақириш тизимига ўтди. Бундан ташқари мудофаа тизими энг илғор тажрибалар асносида бунёд этилди. Эндиликда ихчам замонавий профессионал армия шаклланди десак, асло муболаға бўлмайди. Замонавий қурол – яроқ ва илғор техникалар билан жиҳозланди. Шунингдек, офицер, сержант ва аскарларимизнинг жанговар тайёргарлиги, билим ва кўникмалари йил сайин ошириб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун миллий армиямиз ўз кучи ва салоҳиятига эга бўлди.
Барчамизга маълумки, ҳар қандай давлат энг аввало мудофаа қудратига жиддий эътибор қаратади. Бизнинг давлатимизда ҳам ана шу шиорга қаттиқ амал қилинган ҳолда изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мухтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ҳарбийларимизга ғамхўрлик кўрсатиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Бунинг натижасида миллий армиямиз салоҳияти ва қудрати йил сайин тараққий этиб боряпти. Ҳукуматимиз томонидан аскарлар, сержант ва офицерларимиз учун барча шарт – шароитлар яратиб берилган. Тоғли чегара ҳудудларимизда ҳам шароитлар кўнгилдагидек яратилган бўлиб, чегара қўшинларида хизмат бурчини бажараётган ҳарбий хизматчиларимиз учун замонавий янги уй – жойлар бунёд этилди. Оилалари билан биргаликда чиройли ва шинам уйларда қўни – қўшнилари билан аҳил – иноқликда яшаб келишмоқда. Ҳа, юртга қўрғон бўлишлик олийжаноблик. Ўз халқини ёвдан, ташқи кучлар таъсиридан ҳимоя қилишлик эса мард ва жасур ўғлонларнинг она Ватани олдидаги муқаддас бурчидир.
Мавжуд ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишар эканмиз, спорт заллари, футбол ва воллейбол, баскетбол майдончалари, аскарлар учун тренажорлар ҳамма ҳаммаси кўнгилдагидек ташкил этилганлигига гувоҳ бўласиз.
Дарҳақиқат, барча замонларда ҳам Ватан ҳимояси энг шарафли вазифа саналган. Она Ватан озодлиги йўлида қанчадан – қанча эр йигитларимиз жон фидо қилиб, халқининг тинчлиги, юртининг порлоқ келажаги йўлида камарбаста бўлишгани тарихдан бизга маълум. Бу жўшқинлик, олийжаноблик, жасурлик ва мардлик, душманни туғилиб ўсган заминига қадам бостирмай, юртидан қувгани шу заминга бўлган меҳр – муҳаббат, эл улусга ботирлик намунасидир. Биз ҳам кўкси қалқон мард жасур Ватан фидойилари бўлган ҳарбийларимизнинг бундан кейинги ишларига ҳамиша омад тилаймиз. Юртимиз сарҳадларини, унинг мусаффо осмонини кеча-ю кундуз қўриқлаб, юртимизга тинчлик хотиржамлик улашаётган алпомиш ўғлонлар доимо омон бўлсин!!!  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...