вторник, 22 января 2019 г.

Коррупция  кушанда
  Маълумки, коррупция ҳар қандай жамиятни парокандага айлантириш шубҳасиз. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлигига зиён етказади. Инсонлар ҳақ ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.


Ҳаётимизнинг ёмонлашувига олиб келиб, хавф – хатар туғдиради. Бунинг оқибатида терроризм, экстремизм ва бошқа салбий иллатларнинг кенг қулоч ёйишига шароит яратиб беради. Натижада порахўрлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш каби жиноятлар содир этилиши оқибатида давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятнинг бардавомлигига нисбатан норозозиликка сабабчи ҳам бўлади.
  Мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки кунлариданоқ бу иллатга қарши курашиш масаласига жиддий эътибор қаратди. Бунинг натижаси ўлароқ ўтган давр мобайнида, юртимизда бу борада қатор халқаро хужжатлар қабал қилинди. Жумладан, 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам фикримиз тасдиғидир. Мазкур қонун билан коррупция, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиш, таниш билишчилик, қариндош – уруғчилик сингари таъмагирчилик сингари жирканч иллатларга қатъий жазо муқаррарлиги белгилаб қўйилди.

Мамлакатимизнинг вилоят туманларида коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия тузилиб аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак жамият ривожига ғов бўладиган бу иллатларга қарши кураш эртанги кунимизнинг фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...