вторник, 22 января 2019 г.

Ватанимнинг мард ўғлони

Бугун шу юртда яшаётган ҳар бир инсон сарҳадларимиз осойишталигидан фахрланади. Ушбу фахр ортида куни тун уйқу билмай бизларни ҳимоя қилаётган Шерали Тоғаймуродовдек жасур ўғлонларимиз мардлиги бор. Бу барчамизни ғурурлантиради.


Армиямиз сафида турган йигитларимиз ўзининг матонати қатъиятлиги билан ажралиб туради. Улар қаторида бўлган Шерали ака ҳам умрини Ватанимиз тинчлиги йўлида ҳизмат қилишга бағишлади. Кичик сержант Шерали То­ғаймуродов тимсолида хам хақиқий Ватан ҳимоячиси кўришингиз мумкун.  Ўз устида тиним билмай изланувчан қахрамонимиз ўрганишдан сира толмайди.
Шерали ака  фидойилиги, мардлиги ҳукуматимиз томонидан ўз навбатида четда қолмади. Хизмат даврида тиришқоқлиги сабаб 2006 йилда 1-даражали чегара аълочиси, 2009 йилда чегара катта наря­ди кўкрак нишони ҳамда 2012 йилда "Куролли Кучларнинг йигирма йиллиги" муносабати билан кўкрак нишони би­лан такдирланди. Жасурлиги билан ўрнак бўлиб келаётган Шерали ака нафақат ҳарбий қисмда балки оиласида ҳам фарзандлари учун ҳақиқий қаҳрамон тимсолида гавданади.
Юртимизада минг-минглаб Шерали акадек Ватан учун умрини тиккан ўғлонлар бор экан, ёв яқин йўламас, инсонларимиз тунда улар сабаб осуда уйқуга кетади.
Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...