Маълумки, ҳеч
бир инсон онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Бироқ улғайиб вояга етиш жараёнида
оиладаги носоғлом муҳит таълим – тарбия уни шундай қинғир ишлар сари етаклаши шубҳасиз.
Сўнгги
пайтларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда ёқимсиз ҳамда нохуш хабарлар кунда
ва кунора яшин тезлигидек овоза бўлади. Масалан, фалончи аёл эрини буғиб ўлдирибди,
яна қайси фуқаро фохишахона очиб, ёш қизларни йўлдан урибди ёхуд яна бир аёл
чақалоқни пуллаётган вақтда қўлга олинибди, чет элда одам савдоси билан шуғулланган
тўда бошлиғи Ўзбекистонга келтирилди, яна қайсидир аёлнинг диний оқим
тарғиботчиси бўлгани унинг ушланганлиги хусусида ва ҳоказо турли туман гаплар қулоққа
чалинади. Хўш, эъзозланадиган шаънига илиқ сўзлар айтиладиган аёлларимиз бугун нега
қабохат, разолат ботқоғига ботиб разилликларга қўл уришмоқда? Масаланинг туб
моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, аксарият ҳолларда жиноят содир этаётган айрим
аёллар турмуш ўртоғи билан ажрашган ёки эри хорижга ишлагани кетиб қолиб,
оиласига беэътибор бўлганлиги боис, аёл моддий томонлама бойиш мақсадида
фирибгарликка қўл уриб, жиноят йўлига кириб қолаётгани кўп кузатилмоқда.
Шунингдек,
содда инсонларни ҳийла ва қуруқ ваъдалари билан ишонтириб чув тушураётган
аёлларнинг кўпайиб бораётгани ҳам ачинарли ҳол албатта. Айниқса бояга етмаган
қизлар ўртасидаги турли хил жиноятларнинг содир бўлишлиги бевосита у яшаётган
оиладаги муҳитнинг қониқарли даражада эмаслиги, қолаверса кимдир ёлғиз онасининг
қарамоғида бўлса, баъзи бирлари ўгай отаси ёки ўгай онаси қўлида улғаймоқда.
Яна энг муҳим жиҳати ота – онанинг фарзанди юриш – туришга бефарқлиги ва
лоқайдлиги туфайли турли кўнгилсизликлар келиб чиқмоқда деб бемалол айтиш
мумкин. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, “Аёл келажак бунёдкори” демак у ҳамиша
ана шу шарафли номга муносиб бўлмоғи лозим. Шундагина оила қўрғони мустаҳкам
бўлади. Буни унутмайлик.
Комментариев нет:
Отправить комментарий