вторник, 22 января 2019 г.

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир

Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан  вилоятимизда  жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилари ўртасида узоқ масофага югириш бўйича марафон мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган мусобақада ҳарбий қисмлардан шартнома асосидаги оддий аскарлар Ғ.Эркабоев, 2 Б.Чаққонов, ҳарбий хизматчиси сержант С.Жумаевлар ғолибликни қўлга киритди. Мусабақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 
Ватанпарвалик ойлиги доирасида Мудофаа вазирлиги Жанубий операцион йўналиши ва ДХХ чегара қўшинлари “Жануб” минтақавий штаби қўмондонлиги томонидан Термиз шахридаги Бобур истироҳат боғида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” ва “Армия ва ёшлар” шиори остида фестивали ўтказилди.
Ушбу фестивалда ҳарбий хизматчилар ва уларнининг оила аъзолари иштирок этилиб, уларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида, мехнат ярмаркаси ва китоб ярмаркалари ташкиллаштирилди.
Ўтказилган тадбирда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари фахрий қоровул, байроқдор гуруҳнинг қурол билан ҳаракат элементлари, қўл жанги усуллари ва хизмат итларининг кўргазмали чиқишларини намойиш қилинди.

 

Мастура



Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...