вторник, 22 января 2019 г.

Ўзга юрт орзуси
Акмал Денов туманидаги касб – ҳунар коллежларининг бирини тугатиб, туман газ таъминот бўлимига ишга жойлашди. Олти ой давомида мазкур ташкилотда бинойидек ишлаб юраверди. Нима бўлди-ю, синфдош дўсти Собир Россиядан телефон қилиб ишга чақиргандан буён ичига ғулғула тушиб, ишлаётган ишидан ҳам совий бошлади. Ишдан уйга қайтган Акмал мақсадини ота – онасига айтди.


Аммо ота – онаси унга рўйхушлик бермади. Якка ёлғиз ўғил бўлсанг, топган тутганимиз сеники. Биз пенсияда бўлсак, худога шукур ҳамма нарсамиз ўзимизга етарли дея танбеҳ берди отаси Ўрол бобо. Бу ёғи онаг ҳам мен ҳам кексаяпмиз, индамасдан уйда ўтирсанг мақул болам деди, - деди ота. Ҳамма тенгқурларим Россияга ишлашга кетаяптику, борсам нима қилади, ишласам ишлайман бўлмаса томоша қилиб қайтаман шаҳарни, - дея роса тихирлик қилди Акмал. Синфдоши собир чақираётганини айтди. Ишончли жой. Мана кўрасиз ҳаммаси жойида бўлади ҳеч бўлмаса олти ой юриб келаман, деб базўрота – онасини кўндирди. Сафарга отланаётган Акмалга ота – онасини кўндирди. Сафарга отланаётган Акмалга ота онаси фотихасини берар экан, бот – бот таъкидлади. Эхтиёт бўл болам, ҳар қандай номаъқул ишларга аралашма, замонни кўраяпсан алғов далғов. Бу ёғи бегона юрт деб таъкидлаб уни ховлисидан кузатиб қолишди.

“Домодедова” аэропортида Акмални Собир дўсти илиқлик билан кутиб олди. Йўл – йўлакай Собир Акмалга шаҳарни таништириб борди. Очиғи, Акмал Деновда Термизга борган бошқа жойларга чиқмагани учун катта шаҳарнинг салобати уни ҳаяжонлантирар, чор – атрофга олазарак бўлиб боқарди. Хуллас, бегона юртдаги нотаниш ҳаёт шу зайил бошланди. Собир ўзи ишлаётган қурилиш фирмаларининг бирига ишга жойлаштирди. Кунлардан бир кун Собир Акмалга юзланиб, ўртоқ мана шу осмонўпар бинони қанчалик тез битказсак, жарағ- жарағ пулни санаб оламиз дарров бойиб кетамиз деб кулди. Чиндан ҳам бино анча салобатли 18-қаватга мўлжалланган. Иш эса оғир. Акмал бундай оғир ишларни умри бино бўлиб, биринчи марта бажараяпти. Ноилож, ишлаш керак, ҳеч ким ётқизиб нон бермайди. Турли жойлардан келган турли миллатга мансуб йигитлар ана шу бино қад ростлаши учун жонини жабборга бериб ишлашмоқда. Акмал эса 3- қаватнинг юзасига жило бериш учун бўёқ ишларини бажармоқда. Белидаги арқон қайсидир қаватнинг деразасига маҳкамланган. Ҳамма ўз юмуши билан банд. Нима бўлди-ю, бехосдан арқон узилиб кетиб Акмал 3- қаватдан ерга қулади. Кўзини зўрға очган Акмал бир хафтадан буён “реанимация” бўлимида ётганини сезди. Оёқ қўли синган, чап оёғининг болдир қисми кесиб ташланган эди. Ховлисидан соғ-саломат етти мучаси соғ бўлиб, ўзга юртга отланган Акмал бугун аэропортда ногиронлик аравачасида уйга қайтди. Буни кўрган ота – онасининг фиғони фалак. Алпқомат ўғли бегона юртларда мўмай пул топиш илинжида шу кўйга тушгани нақадар аламли ҳолат. Энди у бир умрга ногирон бўлиб қолганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...