вторник, 22 января 2019 г.

Ёшлар –эртамиз келажаги

Маълумки, Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон хамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг ўсиб – улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқ десак асло муболаға бўлмайди. Шу боис бу масалага юзаки ёндашиб бўлмайди.


Пухта ўйланмаган ишлар эса самара бермаслиги тайин. Буни тўғри англаган давлатимиз ҳукуматимиз мактаб таълим – тарбияни назоратга олиб, асосий қонунимизда белгилаб қўйган. ХХI асрда қайси давлатнинг куч қудрати қандай бўлиши ҳақида сўз юритганда, албатта, интелектуал салоҳиятли, билимли, ор-номусли ватанпарвар бўлиб, униб ўсаётган давлат ёшлари кучли бўлади деб бемалол эътироф этиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарининг бугунги олиб бораётган сиёсатида ҳам ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган. Ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳияти ҳам ана шу эзгу ишларга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Унинг асосий жиҳати шундаки, жамиятимиз аъзоларини авваламбор келажак авлод вакилларини камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр – садоқат туйғусини уйғотиш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашидан иборатдир. Ёшларимизнинг онгига салбий таъсир қиладиган, миллий ғоя ва миллий манфаатларимизга зид, ёт ғоялардан ўз вақтида ҳимоя қилиш нечоғлик муҳим масала эканлигини бугунги тезкор давр тақозо этмоқда. Огоҳлик ва хушёрлик эзгу мақсадларимизнинг бардавомлиги ва барқарорлигини таъминлайди. Ҳаётимизга, бунёдкорлик ишларимизга, эришаётган ютуқларимиз қадрига етмасак, ҳар қадамдаги турли таҳдидлар раҳна солиши мумкин. Шундай экан, эзгу мақсадларимиз йўлида ҳамиша муштарак бўлмоғимиз даркор.   

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...