вторник, 22 января 2019 г.

Билим таянч – билимсиз аянч
Бугун мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ҳукуматимиз ва давлатимиз бошлиғи раҳнамолигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Ёшларга оид давлат дастури” ҳам шулар жумласидандир.


Мазкур дастур доирасида уларга имкониятлар имтиёзлар яратилмоқдаки, бундан кўзланган мақсад эса келажакда уларнинг мукаммал шахс бўлиб камол топишларида, қолаверса билим ва тафаккурлари орқали келгусида Она Ватанимиз тараққиёти ва равнақига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир. Ана шу оқилона имкониятлардан унумли фойдаланган аксарият ёшларимиз ўзларининг қобилият ва иқтидорларини намоён этиб тараққиётга муносиб улуш қўшишга эришмоқда. Бироқ айрим ёшларимиз эса берилган бу имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига қимматли вақтларини зоя кетказиб, номақул ишларга сарфлаётганликларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Олайлик, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ўрнига “интернет кафе”ларга кириб, инсонни тубанликка, ёвузликка чорловчи турли хил ўйинлар ўйнашга сарфлаётгани ёхуд коллежларга ўқишга бормай, кўча-куйда безорилик қилиб жиноятга қўл уришаётгани ҳам бор гап. Ота-она эса фарзандининг нима иш билан банд эканлигини суриштирмайди ҳам. Эрталаб ўқишга кетдим деб кетган йигит – қизларимиз дарсга бормай, ўзи билган ишни қилиб, оқибатда жиноятга қўл уришмоқда.

Ваҳоланки, бугун ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Ўқийман, изланаман, тадбиркорлик қиламан, янги кашфиётлар яратаман деган ўғил – қизларимизга барча эшиклар очиқ. Фақат улардан интилиш ва ҳаракат бўлмоғи лозим. Хою – хавасга берилиб қимматли умрини ва вақтини зоя кетказиш инсонни нурли манзилларга эмас, разолат сари етаклайди. Илмли киши илм нури орқали порлоқ келажак сари одимлайди. Ақл – заковати билан эл – юрти фаровонлигига, барқарор тараққиётга муносиб хисса қўшади. Демак шундай экан, тафаккуримиз билан жонажон диёримизнинг гуллаб – яшнашига хизмат қилишдек муқадас бурчга хамиша содиқ бўлайлик.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...