вторник, 22 января 2019 г.

Гиёҳвандлик – умр заволи

Маълумки, гиёҳвандлик замонавий ҳаётнинг энг хавфли кўринишларидан бири ҳисобланади. Ҳар куни гиёҳвандлик иллати домига минглаб одамлар тушиб қолмоқда. Ана шу иллатга мубтало бўлиш нафақат бир шахснинг муаммоси балки, уларнинг оиласи, жамият учун ҳам ташвиш туғдириши шубҳасиз.


Экспертларнинг фикрича гиёҳванд моддалар ноқонуний савдо айланмаси бир йилда 300 миллиард доллардан 800 миллиард долларгачани ташкил этар экан. Сўнг йилларда шу иллатга қарши курашиш борасида дунё мамлакатларида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Гиёҳвандликка қарши курашиш доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш ҳам энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Трансмиллий гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашишда халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари жумладан, Интерпол, Жаҳон Божхона ташкилоти каби ташкилотлар ҳамкорликда фаолият олиб боришни йўлга қўйган. Гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчилик Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатларининг иқтисодий, сиёсий барқарорлигига жиддий путур етказиб хавф хатар туғдирмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу иллатга қатор чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари йўлга қўйилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак умр инсонга бир марта берилади. Ана шу умрни, мазмунли ҳаётни хайрли ва савобли ишларга бағшида этган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Гўзал ҳаётини жирканч ишларга сарфлаб умрини хазон қилган инсон эса ўз ўзидан чоққа тушаверади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...