среда, 30 января 2019 г.

Мудҳиш жиноят касофати
Маълумки, бугунги кунда одам савдоси - глобал масалалардан бири бўлиб, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг жиддий муаммолардан биридир.


Одамлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш, мажбурий меҳнат, болаларни эксплуатация килиш, уй қуллиги, тиланчиликка мажбурлаш, одамлардан уларнинг иродасига қарши тарзда турли жирканч иллатларга жалб этиб фойдаланиш, колаверса, инсон танасининг турли аъзоларини сотиш, буларнинг ҳаммаси жиноятнинг турли шавқатсиз кўринишларидан биридир. Олинган статистик маълумотларга кўра, ҳар йили минглаб аёл ва эркаклар, шунингдек болалар турли давлат чегараларини босиб ўтиб, бевосита ва билвосита қилинадиган зўрлик ёки унинг тахдиди остида савдо ва эксплуатациянинг курбонига айланиб қолишмокда. Худуд билмаётган одам савдоси муаммоси бугунги кунда ривожланаётган давлатлар билан биргаликда ривожланган мамлакатлар олдида хам уз ечимини кутаётган жиддий масалалардан бирига айланмоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 5 миллионга якин инсонлар мазкур жиноий фаолиятнинг таъсиридан жабр кўради. Одам савдосининг жабрдийдалари асосан эркаклар, аёллар ва болалардир. Кўпчилик холатларда, яъни, 50 фоизгача унинг жабрланувчилари эса шаҳвоний эксплуатацияга жалб килинаётган ёш қизлар ва аёллар бўлиб қолмокда. Одам савдоси бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Мазкур турдаги жиноят натижасида дунё буйича амалга ошириладиган йиллик оборот 7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бу борада содир этилган жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс тарзда амалга оширилмокда. Шу боис, бу муаммони бартараф этиш ва унинг олидини олишга давлат идораларидан тортиб, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, колаверса, кенг жамоатчилик жалб этилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 13-моддасида Узбекистон Республикасида демократик умуминсоний принципларга асосланиши, унга кўра, инсон унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошка даҳлсиз хукуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган. 26-моддасида эса, ҳеч ким кийноққа солиниши, зўровонликка, шавқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан биргаликда Ўзбекистон РеспубликасидаОдам савдосига карши курашиш тўғрисидаги қонуни қабул қилинган,
Шундай экан, Узбекистон Республикасида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро бу жирканч иллатга қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшмоги лозим.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...