среда, 30 января 2019 г.

Ёт ғоялар
Бугунги кунга келиб диний экстремизм XXI асрнинг энг хавфли ижтимоий иллатларидан бири сифатида таъкидланмоқда.


Бу иллат мамлакат тараққиётининг муҳим омили бўлган фуқаролараро ҳамжиҳатликка раҳна солишга интилмоқда. Ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг, балки, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларга зарар етказиши, шунингдек жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб, энг мудхиш оқибатларни келтириб чиқарувчи усулларни қўллаши, динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилгандир. Барчамизга маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа давлатлардаги қатор ҳудудлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва нотинчликни бошидан кечиришмоқда.
Диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига жиддий таҳдид солиб келаётир. Жирканч иллатларнинг вайронакора ёт ғоялари барчамизни огоҳликка, хушёрликка ундамоқда. Дунё ҳамжамиятида глобал муаммо сифатида эътироф этилаётган бу жирканч иллатга қарши курашишда фуқароларимизнинг мафкуравий иммунитетини ошириш ва маънавиятини юксалтириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Зеро, маънавий етукликка эришган диёрдагина тинчлик, барқарорлик ва ривожланиш бўлади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...