среда, 30 января 2019 г.

Гиёҳвандлик......
Маълумки, жаҳонда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ҳали ҳамон муаммолигича қолмоқда. Бу муаммо дунё ҳамжамиятини жиддий таҳдидга солиб келмоқда. Олинган статистик маълумотларга кўра, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш оқибатида содир бўладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи ана шу заҳри қотил туфайли келиб чиқар экан. Булар 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган инсонларни ташкил этади.


Экспертларнинг фикрича гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси бир йилди 300 миллиард доллардан 800 миллиард долларни ташкил қилар экан. Гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчилик Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатларининг иқтисодий, сиёсий барқарорлигига катта хавф солаётгани таъкидланади. Шунингдек, Ғарб мамлакатларида марихуанадан фойдаланиш ҳоллари ҳам тобора авж олиб бораётгани ҳам хавотир уйғотмоқда. Шундай экан, гиёҳванд моддалар сотиш ва истеъмоли сўзсиз аҳоли соғлиғи ва жамоат хавфсизлигига таҳдид сифатида қаралмоқда. Бир қатор мамлакатларда эса бу иллат жамиятнинг барқарор ривожланишига халақит бераётгани ҳам айни ҳақиқатдир. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...