среда, 30 января 2019 г.

Террор ва одам савдоси муаммоси
Маълумки, минг йиллар давомида содир этиб келинаётган катта-кичик террорчилик харакатлари ХХI асрнинг энг оғриқли нуқталаридан бирига айланди десак, муболаға бўлмайди.


Негаки, бугун бу иллат бутун дунёга тарқалиб, эътиқоди суст, малакасиз, Ватан ва киндик қони томган муқаддас заминга нисбатан заррача меҳр-оқибати бўлмаган лоқайд худбин ва хасадгўй кимсаларнинг қалбида янада чуқурроқ ин қурмоқда. Бу ғараз кимсалар элатлар, миллатлар ва мамлакатлар ўртасида низо ва фитна уруғини сепиб, даҳшатли қирғинбарот урушларга сабаб бўлмоқда. Уларнинг нияти ва мақсади аниқ, хокимиятга интилиши, бойлик орттириши, ўз ғоясини дунёга ёйиш ва ҳоказолар. Улар ўз мақсади йўлида ҳар қандай манфурликдан толмай, ҳатто оллох ва унинг пайғамбари номидан номақбул фатволарни чиқариб, ижтимоий тармоқлар орқали турли тилларда дунё мамлакатларига тарқатмоқдалар. Диний ва дунёвий илми билими паст оқни қорадан ажрата олмайдиган ёшларнинг айримлари эса уларнинг тузоғига осонликча илиниб, бузғунчи ғояларнинг қурбонига айланишмоқда.

Асримизнинг яна бир фожеаси шубҳасиз бу одам савдоси жиноятидир. Бу иллат қурбонлари сони ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Пул ва бойликни ҳаётларининг мазмунига айлантирган, ўз ҳирсу-ҳавасининг қулига айланган нопок кимсалар ўз маҳалладошини, юртдошини ҳатто энг яхқин қариндошларини ҳам арзимаган пул эвазига алдаб сотиб юбормоқдалар. Алданиб қолган кишилар эса айрим ҳолларда баъзи жойларда қулликка махкум этилган бўлса, айрим ҳолларда террористик гуруҳларга ёлланма жангари бўлиб, хизмат қилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Бугун умумжаҳон ижтимоий тармоқлари орқали ёшларни ёлғон – яшиқ ғоялари билан манфурликка чорлаётган ғараз ниятли тўдаларнинг чангалидан асраш учун жамиятнинг ҳар бир онгли фуқароси астойдил ҳаракат қилиши кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу ишда айниқса маҳалла, муассасалар, корхона ва ташкилотларнинг фаоллари билан камарбаста бўлиб, фуқаролар орасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш лозим. шундагинаВатанимиз сарҳадларига ўзларининг қабиҳ ниятари билан тикилаётган ёвуз кучларга қарши халқимиз соғлом фикр соғлом мафкура билан ёндошиб уларга зарба беради. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...