Кибертерроризм
балоси
Бугунги кунда ахборотлашув
жараёнининг тезкорлик билан ривожланиши компьютер жиноятчилиги ва компьтер
терроризми каби янги жиноятчиликнинг пайдо бўлишига замин яратмоқда. Бу янги ва
ўрганилмаган жиноий соха кўринишида дунё ҳамжамияти учун хавф – хатар
ҳисобланган кибертерроризм муаммосини бартараф этиш масаласи муҳим масалалардан
бири сифатида қаралмоқда.
Интернет тармоғи очиқ манбалар орқали биологик,
кимёвий ҳаттоки, ядро қуролларини тайёрлаш технологияларини ўрганган ҳолда
амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар
эътиборини тортмоқда. Сайтларни ноқонуний йўллар билан бузиш орқали
кибертеррорчилар турли махфий маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишмоқда.
Кибертерроризм аслида ахборот технологиялари ички фаолиятига ноқонуний
аралашиш компьютерда мавжуд дастурлар ёки маълумотларни мақсадли равишда йўқ
қилиш, ёки зарар келтириш, давлат органларининг муҳим фаолиятини издан чиқариш
билан бирга инсонлар ҳаётига хавф солиш, моддий зарар келтириш ёки оммавий
қўрқитиш, ҳарбий низолар каби турли зарарли оқибатларини келтириб чиқаришга
қаратилган ҳаракатдир. Бу иллатнинг шиддат билан ўсиб боришининг яна бир
сабаби, у қурол-яроқ билан амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатларидан
арзонга тушади. Жанговар ҳаракатлар, портлашлар, хунрезликлар бўлмайди.
Бузғунчи ҳаракатлар интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда амалга
оширилади. Террорчи ташкилотлар ўз сахифаларини кенгайтириш ҳамда мақсадларига
эришишда техника ва интернетнинг сўнгги имкониятларидан устамонлик билан
фойдаланишга уринмоқдалар. Шу йўл террорчилик ҳаракатлари ва мақсади ҳамда
маълумот бериш, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга
интернет фойдаланувчиларига ахборот – психологик таъсир ўтказиш, одамлар
орасида ваҳима уйғотиш, ўз домига ақлан носоғлом оммани тортишдан иборатдир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий